RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  61 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Фарғона вилояти биринчилиги: "ФарДУ" - "Ёзёвон-Лочинлари" учрашувида дуранг натижа қайд этилди Новости

Фарғона вилояти биринчилиги: "ФарДУ" - "Ёзёвон-Лочинлари" учрашувида дуранг натижа қайд этилди

Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги 7-турида Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" жамоаси ўз майдонида Ёзёвон туманининг "Ёзёвон-Лочинлари" клубини қабул қилди.

Учрашув меҳмонларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун кетма-кет ҳужум ташкил этган ёзёвонликлар учрашувнинг 25-дақиқасига келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. "Ёзёвон-Лочинлари"нинг 22-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
Иккинчи бўлимни мезбон жамоа вакиллари фаол ҳужумлар билан бошлашди. Мезбонлар томонидан ташкил этилаётган ҳужумларга қарши ҳужум билан жавоб берган ёзёвонликлар бир неча бор юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Учрашув якунланиб бораётган бир паллада "ФарДУ" жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни мезбонларнинг 4-рақамли футболчиси Нозим Бобожонов бош билан зарба бериб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Учрашув шу тариқа 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.


Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги.

7-тур.

"ФарДУ" - "Ёзёвон-Лочинлари" 1:1 (0:1)

Голлар:
Мақсадбек Ибрагимов 25 (0:1), Нозим Бобожонов 90 (1:1)

Ҳакамлар
: Ж.Қосимов, А.Исақов, М.Рустамов

"ФарДУ": 12.Асадбек Азизов, 20. О.Махаммаджонов, 4. Нозим Бобожонов, 77. Мухаммад Хакимжонов, 3. Зафар Сирожиддинов, 18.Мухсин Махамаджонов, 17. Оллоберди Эргашев, 9. Мақсуд Рустамжонов, 23. Р.Мухаммаджонов, 5. Асадбек Мамарасулов, 22. Сойиб Самижонов
Захира: 1. Тохир Ашуров, 31. Жавлон Ғофуров, 10. Фахриёр Ўринбоев, 32. Мўмин Комилов, 7.Умид Юлдашев, 33. Лазизбек Қўлдашев

"Ёзёвон-Лочинлари": 1. Баҳодир Йигиталиев, 3. Ш.Шарофиддинов, 6. Иззатбек Юлдашев, 7. Абдумалик Исмоилов, 9. Абдувоҳид Солиев, 11. Аслиддин Алолиддинов, 20. Абдумутал Абдурахмонов, 19.Зохидбек Исмоилов, 5. Асадбек Акрамов, 2. Анвар Умурзақов, 22. Мақсадбек Ибрагимов.
Захира: 41. Аъзам Абдурахмонов, 10. Санжар Турсунов, 18. Аваз Низомов, 8. Иззатилло Раҳимов, 15. Муртазохун Ёқубов, 16. Наимжон Юсуфжонов, 21. Умид Қодиров

Бекзод Толибов тайёрлади.





Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика