Фабио Сантини: “Конте Италияга қайтиши ва “Милан”ни бошқариши мумкин
25 окт 2017 01:41
Новости
Фабио Сантини: “Конте Италияга қайтиши ва “Милан”ни бошқариши мумкин
Италиялик журналист Фабио Сантинининг айтишича, “Челси” бош мураббийи Антонио Конте “Милан”ни бошқариши мумкин.
“Контенинг “Челси”даги ишлари кўнгилдагидек эмас. Жамоанинг барча 30та футболчиси ўз мураббийига қарши. Бу италиялик мураббийни яна ўз юртига қайтишига ва “Милан”ни бошқаришига сабаб бўлиши мумкин. Агар бу иш амалга ошадиган бўлса, Конте “россонери”лар раҳбариятидан жамоани кучайтириши учун таркибга янги футболчиларни олиб келиш талабини илгари суради”, дея ёзди Сантини ўзининг Твиттердаги саҳифасида.
Комментарии