"Эйбар" - "Севилья" учрашуви вақтида трибуна панжараси синиб кетди (+ФОТО)
30 сен 2018 01:18
Новости
"Эйбар" - "Севилья" учрашуви вақтида трибуна панжараси синиб кетди (+ФОТО)
"Эйбар" ҳамда "Севилья" ўртасидаги ЛаЛиганинг 7-тур учрашувида "Мунисипаль де Ипуруа" аренасидаги трибуна панжараларидан бири синиб тушди.
Панжара Эвер Банеганинг голини нишонлаётган "Севилья" мухлислари вазнини кўтара олмади.
20-30 киши майдонга қулади, ҳакам ўйинни 8 дақиқа тўхтатиб туришга мажбур бўлди. Икки жамоа шифокорлари ҳамда стадион тиббий ходимлари шикастланганларга ёрдам кўрсатишди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув 3:1 ҳисобида "Севилья"нинг ғалабаси билан якунланди.
Комментарии