RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  0 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Европа Лигаси: "Зенит" - "Севилья", "Динамо" - "Фиорентина" ва бошқа жуфтликлар Новости

Европа Лигаси: "Зенит" - "Севилья", "Динамо" - "Фиорентина" ва бошқа жуфтликлар

Европа Лигаси чорак финали учун қуръа ташлаш маросимини шу ерда онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.


Тўртинчи жуфтлик: "Вольфсбург" - "Наполи"

Учинчи жуфтлик: "Динамо" - "Фиорентина"

Иккинчи жуфтлик: "Днепр" - "Брюгге"

Дастлабки жуфтлик: "Севилья" - "Зенит"


Ўйинлар 16 ва 23 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, "Динамо" ва "Днепр" жамоалари битта стадионда уй ўйинларини ўтказишлари сабабли, жамоалардан бири ўз майдонида ҳаракат қилган куни иккинчиси автоматик равишда сафарда майдонга тушади.

Қуръа ташлашда польшалик собиқ дарвозабон Ежи Дудек ҳам иштирок этади.


Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси финали Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтади.


Маълум сабабларга кўра "Зенит" Украина жамоалари билан тўқнаш келмайди.


Қуръадан олдинги фикрлар:

"Брюгге" футболчиси Томас Менье: "Фақат испанлар эмас! "Вольфсбург" билан баҳс қизиқроқ бўлган бўларди".


"Динамо" дарвозабони Александр Шовковский: "Асосийси чорак финалга етиб келдик. Энди олдинги ўйин асосида кейинги учрашувларни ташкил қиламиз".


"Наполи" эса энг кам гол ўтказган жамоа! Улар 10 та ўйинда бор йўғи 4 та гол ўтказиб юборганлар.


Европа Лигаси чорак финалининг энг сермаҳсул жамоаси Киевнинг "Динамо" жамоаси. Улар турнирнинг 10 та ўйинида 22 та гол киритишган.


Чорак финал иштирокчилари:
"Брюгге"
"Вольфсбург"
"Днепр"
"Динамо" Киев
"Зенит"
"Наполи"
"Севилья"
"Фиорентина"


Маълумки, Европа Чемпионлар Лигаси қуръаси олдидан чорак финал жуфтликларини олдиндан топган мухлисларимиз билан сайтимизда суҳбат ташкил этилиши айтиб ўтилганди. Аммо, ушбу жуфтликларни ҳеч ким топа олмади.

Демак, таҳминларингизни Европа Лигаси учун ҳам билдириб ўтишингиз мумкин. Энг тўғри вариантни биринчи бўлиб топган мухлисимиз билан сайтимиз орқали суҳбат уюштирилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика