RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  1 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Европа Чемпионлар Лигаси қуръа ташланди: "Реал" "Атлетико" билан, "Барса" эса ПСЖга қарши ўйнайди Новости

Европа Чемпионлар Лигаси қуръа ташланди: "Реал" "Атлетико" билан, "Барса" эса ПСЖга қарши ўйнайди

УЕФА штаб-квартирасида Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳслари учун қуръа ташлаш маросимидан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
Чорак финал жуфтликлари:

"Ювентус" - "Монако"
"Порту" - "Бавария"
"Атлетико" - "Реал"
ПСЖ - "Барселона"


Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 14-15 апрель кунлари бўлиб ўтса, жавоб ўйинлар 21-22 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ярим финалга эса 24 апрель куни қуръа ташланади.


Ва ниҳоят сўнгги жуфтлик ўз-ўзидан маълум: "Ювентус" - "Монако"

Учинчи жуфтлик: "Порту" - "Бавария"

Иккинчи жуфтлик: "Атлетико" - "Реал"

Дастлабки жуфтлик ПСЖ - "Барселона"


Бошланди!

Қуръани олиб бориш учун "Боруссия Д"нинг собиқ футболчиси Карл Хайнц-Ридел таклиф қилинди. Демак, айнан у бугунги жуфтликларни аниқлаб беради.

Қуръа ташлаш жараёни бошланмоқда. УЕФА бош котиби Жианни Инфантино қуръа тартиби ҳақида сўзламоқда.






Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ЕЧЛнинг ушбу босқичида 2010 йилдан бери илк маротаба Франциядан икки жамоа иштирок этмоқда.

Англия клублари эса нимчорак финалда мусобақани тарк этишга мажбур бўлдилар.


Қуръадан олдинги фикрлар:

"Бавария" футболчиси Марио Гетце: "Мусобақанинг ушбу босқичида осон ўйин бўлмайди. Шу сабабли ким билан тушишнинг фарқи йўқ"


"Ювентус" футболчиси Жоржио Кьеллини: "Турнирда учта жамоа қолганларга қараганда бир қадам олдинда бўлади. Булар: "Бавария", "Барселона" ва "Реал". Агар кимнидир танлаш имконияти бўлса "Бавария"ни танлаган бўлардим. Кучли саккизликда эканлигимиздан мамнунман".

"ПСЖ" футболчиси Марко Верратти: "Ушбу босқичда турнир фаворитлари - "Бавария", "Барса" ёки "Реал"лардан бири билан тўқнаш келишга қарши эмасдим".
 

Чорак финалга етиб келган жамоалар:

ПСЖ
"Барселона"
"Атлетико"
"Ювентус"
"Реал Мадрид"
"Бавария"
"Монако"
"Порту"

Сизнингча бугун қандай жуфтликлар тўқнаш келишади?

Ассалому алайкум. Бугун Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигаси мусобақаларининг чорак финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросимнинг тафсилотлари билан сайтимиз орқали танишиб боринг!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика