RU

Последние новости

11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  5 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  6 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  10 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  53 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  2

Еврофутбол. Бугунги ўйинлар анонси Новости

Еврофутбол. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Испания, Германия ва Франция чемпионатларининг навбатдаги тур ўйинларига старт берилади.
Европа футболи ишқибозлари сешанба куни ҳам ҳақиқий футбол ҳавосидан "нафас" олишлари мумкин бўлади.
Испания чемпионатининг 5-тур ўйинлари "Реал" - "Эльче" учрашуви орқали бошланади. Карло Анчелотти шогирдлари "Депортиво" устидан қозонилган фантастик натижадан сўнг энди "Эльче" билан ҳисоб-китоб қилиб олишади.
турнир жадвали пешқадами "Барселона" эртага "Малага" меҳмони бўлади.
Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" сафарда "Альмерия" билан куч синашишига тўғри келади.



Испания чемпионати, 5-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Реал" - "Эльче" (23:00)

24 сентябрь, чоршанба.

"Сельта" - "Депортиво" (01:00)
"Альмерия" - "Атлетико" (23:00)
"Эйбар" - "Вильярреал" (23:00)
"Райо Вальекано" - "Атлетик" (23:00)

25 сентябрь, пайшанба.

"Севилья" - "Реал Сосьедад" (01:00)
"Гранада" - "Леванте" (01:00)
"Малага" - "Барселона" (01:00)
"Эспаньол" - "Хетафе" (23:00)

26 сентябрь, жума.

"Валенсия" - "Кордоба" (01:00)




Германия чемпионати ишқибозлари ҳам бугун зерикиб қолишмайди. Бундеслигада ҳам 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган "Падерборн" жамоаси ҳозирча мавсумни мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Бундеслига дебютантининг ушбу старти кўпчилик учун кутилмаган катта "совға" бўлгани сир эмас. Уларни ушбу турда бундеслигадаги энг катта синов кутиб турибди. Яъни, улар бу турда амалдаги чемпион Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси меҳмони бўлишади. Чемпионат дебютанти, турнир жадвалидаги пешқадам жамоа учун бу ўйин жуда муҳим ҳисобланиши аниқ. "Бавария" эса ўтган турда кутилмаганда аутсайдерлар қаторидан жой олиб келаётган "Гамбург" қаршилиги енга олмаган эди. "Бавария" ўз етакчиларининг жароҳатлари ва ҳар уч кунда ўйин ўтказилаётгани боис, Пеп Гвардиола ҳар ўйинда таркибда бир қатор ротатцияларни амалга ошириб кўришга мажбур бўлмоқда. Гарчи ўйин фаворити мезбонлар ҳисобланишсада, ҳозирги "Бавария"нинг ҳолати ва рақибнинг муваффақиятли ўйинлари учрашувда ҳар нарса бўлиши мумкинлигини билдиради.  
Ўтган турда бундеслигадаги барча гранд жамоалар очко йўқотишган эди. Шулардан бири "Боруссия Д" жамоаси. Бу турда Юрген Клопп шогирдлари ўз майдонларида "Штутгарт" билан куч синашишади. Аламзада "Боруссия Д" ўз мухлислари қаршисида қандай бўлмасин ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.



Бундеслига, 5-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Бавария" - "Падерборн" (23:00)
"Хоффенхайм" - "Фрайбург" (23:00)
"Вердер" - "Шальке" (23:00)
"Айнтрахт Ф" - "Майнц" (23:00)

24 сентябрь, чоршанба.
"Боруссия Д" - "Штутгарт" (23:00)
"Байер" - "Аугсбург" (23:00)
"Боруссия М" - "Гамбург" (23:00)
"Ганновер" - "Кёльн" (23:00)
"Герта" - "Вольфсбург" (23:00)


"Падерборн" футболчилари Гвардиола жамоасига нима тайёрлаб қўйишган экан?



Шунингдек, бугун яна Франция чемпионатининг 7-тур ўйинлари бошланади. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Марсель" "Реймс"га сафар уюштиради. ПСЖ эса "Кан" билан тўқнаш келади.



Франция чемпионати, 7-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Реймс" - "Марсель" (22:00)


24 сентябрь, чоршанба.

"Ренн" - "Тулуза" (00:00)
"Лион" - "Лорьян (22:00)
"Бастия" - "Нант" (22:00)
"Ницца" - "Лилль" (22:00)
"Эвиан" - "Ланс" (22:00)
"Монпелье" - "Монако" (22:00)
"Генгам" - "Метц" (22:00)

25 сентябрь, пайшанба.

"Кан" - ПСЖ (00:00)

26 сентябрь, жума.

"Сент-Этьен" - "Бордо" (00:00)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика