"Эвертон"га қарши баҳс пайтида Рунинг уйига ўғри тушди
05 авг 2016 12:27
Новости
"Эвертон"га қарши баҳс пайтида Рунинг уйига ўғри тушди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни уйига ниқобли ўғрилар ҳужум қилишди.
Маълумотларга кўра, жиноятчилар уйдаги сигнализация ишлаб кетганидан сўнг воқеа жойига етиб келган полициячилар томонидан тўхтатилган. Ўғриларни тутиш учун 30 ёшли футболчининг уйига 3 та полиция машинаси ва вертолёт келди. Полиция текширув ишларини ҳамда гувоҳларни сўроқ қилишни бошлаб юборган.
Бу воқеа пайтида Руни ўзи шарафига уюштирилган "Эвертон"га қарши баҳсда эди.
Комментарии