Эссьен фаолиятини Хорватияда давом эттириши мумкин
18 фев 2017 12:45
Новости
Эссьен фаолиятини Хорватияда давом эттириши мумкин
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Майкл Эссьен фаолиятини Хорватияда давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, 34 ёшли футболчи айни дамда Хорватия чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Риека" билан музокара ўтказмоқда.
У "Панатинаикос"дан кетганидан сўнг эркин агентга айланган ва "Риека" уни текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Эссьен фаолияти давомида "Челси", "Реал", "Милан" ва "Лион" клубларида тўп тепган.
Комментарии