RU

Последние новости

08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  0 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  0 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  6 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  14 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  11 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81

Эшитдик-да! "Навбаҳор" ОФК лицензиясисиз қолиши мумкин Новости

Эшитдик-да! "Навбаҳор" ОФК лицензиясисиз қолиши мумкин

Наманган клубида ишлар чатоқ.

Футбол клуби 30 март куни кечга қадар ОФК лицензиялаши бўйича талаб этилган барча ҳужжатларни ташкилот платформасига юклаши керак. Айни вақтда Ўзбекистондаги барча профессионал футбол клублари шу иш устида ишламоқда.

Биздаги маълумотга кўра, "Навбаҳор" клубида бу борада катта муаммо мавжуд. Клуб ўз собиқ футболчиларидан қарздорлигини тўлиқ бартараф этмаган. Гарчи трансфер ойнаси ёпилишига 24 соат қолганида ЎФА қўмитаси Навбаҳор учун трансфер ойнасини очиб берган бўлса-да, айни вақтда ЎФА ҳам ОФК талаби билан ҳазиллашмоқчи эмас. Яъни, қарздорлиги аниқ бўлган клубга лицензия берилса, ОФК нафақат клубни, балки ЎФАни ҳам жазолайди. Бундай ҳолат уч йил аввал Эронда ҳам рўй берган бўлиб, Эрон футбол федерацияси ёлғон маълумот учун жазоланган, "Истиқлол" ва "Персеполис" футбол клублари эса халқаро майдондан четлаштирилганди.

Маълум бўлишича, "Навбаҳор" клуби собиқ футболчилар билан йил бошида келишган ва улар олдидаги қарздорликни 31 январь кунига қадар бартараф этишга кафолат берган. Бироқ ваъда ўз вақтида бажарилмаган ва футболчилар Ўзбекистон футболчилари уюшмаси орқали ишни ЎФА қўмитасига оширган. Ўз навбатида қўмита 14 февралга қадар "Навбаҳор" қарзларни узиши юзасидан қарор қабул қилган. Биз футболчилар билан алоқага чиқдик, улар ўз номларини ошкор қилишни истамади. Бироқ улар "Навбаҳор" 28 март ҳолатига кўра ҳам қарзларни тўлиқ тўламаганини маълум қилди.

Ҳолат шундайки, эндиликда ЎФА, ПФЛ ёки ЎФУ масалани мустақил ҳал қилолмайди. "Навбаҳор" футбол клуби ҳолатни ўнглаш учун 48 соат ичида ариза берган барча футболчилар билан ҳисоб-китоб қилиши лозим. Йўқса улар ОФК учун тайёрланган аризани қайтариб олмоқчи эмас. Ўзбекистонда эса шанба, якшанба ва байрам муносабати билан душанба куни ҳам банклар фаолият олиб бормайди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика