Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этади
05 авг 2020 20:46
Новости
Эшитдик-да! Игнатий Нестеров "Локомотив"ни тарк этади
Эшитишимизга қараганда 37 ёшли дарвозабон Навоийнинг "Қизилқум" клубига ўтишга яқин. Айни пайтда музокаралар давом этмоқда ва 10 август куни очиладиган трансфер ойнаси вақтида у катта эҳтимол билан "Локомотив"ни тарк этади. Бу мавсум ортда қолган 9та турда посбон 8та учрашувда майдонга тушди ва 10та гол ўтказди. Икки баҳсда Нестеров ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Маълумот учун, Нестеров 2001 йил "Самарқанд Динамо", 2002-2009 йил ёзига қадар "Пахтакор"да, 2009 йил ёзидан 2013 йилгача "Бунёдкор"да, 2014-2018 ва 2019 йил ёзидан ҳозиргача "Локомотив"да ўйнади. 2019 йил бошида Саудия Арабистонининг "Ухуд" клубида тўп тепди.
Игнатий Нестеров Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон ҳисобланади. У ҳозирга қадар 431та учрашувда майдонга тушган.

Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии