RU

Последние новости

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  21 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Эрон U-20 термаси бош мураббийи: "Икки гол ҳам ғалаба учун етарли бўлмади" Новости

Эрон U-20 термаси бош мураббийи: "Икки гол ҳам ғалаба учун етарли бўлмади"

U-20 Осиё Кубоги 2-турида Австралияга учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин Эрон ёшлар термаси устози Абдулсамад Марфовий ўз фикрлари билан бўлишди.

Жамоангиз ўйини ҳақида фикр билдирсангиз? 

– Австралия терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоалар бир-бирига ўхшаш, икки томон хам бир-бирини яхши ўрганиб чиққан экан. Бугун қўлимиздан келган барча ишни қилдик ва иккита гол урдик, лекин бу ғалаба учун етарлича бўлмади ва мағлуб бўлдик. 

Иккинчи таймда, тактик услубни ўзгартирдингиз ва шундан сўнг жамоа кўпроқ хужум қила бошлади, шу ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? 

– Иккинчи тайм олдидан бир оз услубимизни ўзгартирдик ва кўпроқ хужум қилишга ўтдик, чунки биринчи бўлимда мағлубиятга учраётган эдик. Режамиз яхши иш берди, лекин ғалаба учун етарлича бўлмади ва шу сабаб мағлуб бўлдик. Бу футбол бугун ғолиб бўласиз, ертасига мағлуб. 

Вьетнам биалн бўладиган кейинги учрашувга жамонгизни қандай тайёрлайсиз? 

– Биз яна курашга қайтишимиз керак, футболчилар ҳали ёш ва уларда руҳият шакилланмаган ва шу сабаб, Вьетнамга қарши йигитларни нафақат жисмоний ҳолатини, балки руҳий томонлама ҳам тайёрлашимиз керак. 

Вьетнам жамоасини ўрганиб чиқдингизми? 

– Вьетнам кучли жамоа ва бизнинг гуруҳда кучсиз жамоа йўқ. Биз Вьетнам терма жамоасини ўрганиб чиқдик ва умид қиламизки биз сўнги баҳсда ҳам ғолиб бўла оламиз. 

Вьетнам терма жамоасиниг қай жиҳатлари сизни ҳавотирга солмоқда ёки қайси футболчиси? 

– Вьетнам яхши жамоа ва биринчи учрашувда улар яхши услубда ўйнаган эди, умид қиламанки учинчи тур баҳсида биз ўз тактикамизда ўйнаймиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика