RU

Последние новости

15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  0 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  6 14:29Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  19 14:09Фати қоладими? "Барселона" "Монако"нинг таклифини рад этди  2 13:42Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа тузилди  0 13:18"Ливерпуль" Дарвин Нуньесга нарх белгилади  1 12:51Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда   2 12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  16 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  8 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  16 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0

Эрон собиқ бош мураббийи ФИФАдан жавоб кутяпти Новости

Эрон собиқ бош мураббийи ФИФАдан жавоб кутяпти

Эрон терма жамоасини қисқа вақт бошқарган Марк Вильмотс ФИФАга шикоят қилди.

Гап шундаки, ишдан кетган бельгиялик мураббий Эронда ишлаган пулларини тўлиқ ола билмаяпти. Шу боис ФИФАга ёзишга мажбур бўлди. Марк Вильмотс ўтган йилнинг май ойида терма жамоани қабул қилиб, форсларни атиги 6та ўйинда майдонга бошлаб тушди. 

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида икки бор мағлубиятга учрагач, Эрон футбол федерацияси мураббийни ишдан бўшатди ҳамда унга тегишли пулларнинг бир қисмини бермади. "Мен чиндан ҳам ФИФАга шикоят қилдим ва энди бунинг жавобини кутяпман", - дейди бельгиялик мураббий. 

Марк Вильмотс қўл остида Эрон терма жамоаси Гонконг ва Камбоджани мағлуб этиб, бироқ Баҳрайн ва Ироққа имкониятни бой берди. Ҳозирда бу жамоа ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. 

Эрон футбол федерацияси Бош котиби Меҳди Моҳаммад Наби шундай деди: "Вильмотс ФИФАга шикоят қилганидан хабаримиз бор. Лекин шунга қарамай, биз унинг пулларини тўлаб бермоқчи эмасмиз. Чунки бу мураббий терма жамоани масъулиятсиз бошқарди. У ишини охиригача етказмади, шу боис биз ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаймиз".

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика