RU

Последние новости

13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  1 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  6 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  4 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3

Эрон футбол Федерацияси ОФКга бойкот эълон қилди Новости

Эрон футбол Федерацияси ОФКга бойкот эълон қилди

Эрон футбол Федерацияси 2016 йил Осиёнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида иштирок этмайдиган бўлди.

Бу йилги тантанали маросим 1 декабрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

ОФК ушбу мамлакатнинг ютуқларига муносиб баҳо бермагани учун маросимда қатнашмаслигини Эрон футбол Федерацияси президенти Меҳди Тож маълум қилди.

"Биз энг яхши бўлиш учун даъвогарлар орасида йўқлигимизни билгач ОФК гала маросимига бормасликка қарор қилдик", - дейди ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифага хат ёзган Меҳди Тож.

"Эрон футзал терма жамоаси Колумбиядаги мундиалда учинчи ўринни эгаллади. Жамоа вакили Аҳмад Исмоилпур эса Жаҳон чемпионатининг бронза тўпини қўлга киритди".

"Эрон U-19 ва U-16 терма жамоалари Жаҳон чемпионатига йўлланма олишди. Пляж футболи бўйича Эрон терма жамоаси Дубайдаги Қитъалараро кубогида иккинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари айнан эронлик Алиризо Фағони Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси финалида бош ҳакам бўлди".

"Эрон миллий терма жамоаси айни пайтда ЖЧ-2018 саралашида ўз гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Жамоа ФИФА рейтингида 27-ўринга чиқиб олди. Эрон Осиё терма жамоалари орасида энг биринчи поғонада турибди. Эрон футбол Федерацияси ўз тарихида илк бор бир йил ичида бундай натижаларга эришди", - дейди Меҳди Тож persianfootball.com нашрига.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика