RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Эрон чемпионати, 18-тур. Ўзбек дербисида дўстлик ғалаба қозонди Новости

Эрон чемпионати, 18-тур. Ўзбек дербисида дўстлик ғалаба қозонди

Эрон чемпионатининг 18-тури доирасида ҳамюртларимиз тўп сурадиган "Персеполис" ҳамда "Сепахон" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.


"Персеполис" - "Сепахон" учрашувининг биринчи бўлими тугади. Ҳозирча ҳисоб 0:1, меҳмонлар фойдасига. "Сепахон"нинг ягона бўлиб турган голини ҳамюртимиз Фозил Мусаев Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозасига йўллади.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Али Алипоургхара "Сепахон" дарвозасига тўп киритиб, мувозанатни тиклаганди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай Перейра "Сепахон"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2.

Ўз майдонида ҳаракат қилаётган "Персеполис" жамоаси ҳужумга зўр берди ва баҳснинг 74-дақиқасида Камябиниа "Сепахон" дарвозасига йўл топа олди - 2:2.

Шу тариқа учрашув бошқа голлар киритилмади ва жамоалар муроса кўчасини танлашди.


Эрон чемпионати, 18-тур.

"Персеполис" - "Сепахон" 2:2

"Озоди" стадиони.

Голлар: Фозил Мусаев (10), Али Алипоургхара (50), Лусиано Перейра (65), Камябиниа (74)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика