Эрнан Креспо Аргентина клубидан истеъфога чиқди
08 фев 2021 21:55
Новости
Эрнан Креспо Аргентина клубидан истеъфога чиқди
"Лацио", "Интер" ва "Челси" жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо "Дефенса и Хустисия" клубини бошқараётган эди.
45 ёшли мутахассис бугун жамоа мураббийи лавозимидан кетаётганини эълон қилди. Креспо "Дефенса и Хустисия" клубини 2020 йилнинг январь ойидан бери бошқараётган эди. Жамоа бу даврда Жанубий Америка кубогини қўлга киритди.
Маълумот учун, Креспо футболчилик фаолияти давомида Аргентина терма жамоаси сафида 64 та ўйин ўтказиб, 35 голга муаллифлик қилган эди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии