Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистон Супер-лигасида ишлайди
04 ноя 2015 17:18
Новости
Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистон Супер-лигасида ишлайди
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Супер-лигаси ўйинларини бошқариш учун таклиф олди.
Маълумот учун айтиш керакки, Ҳиндистон Супер-лигасида ўйинлар сентябрдан декабргача ўтказилади. Унда 8 жамоа қатнашиб, ўзаро икки борадан тўқнаш келишади. Кейинчалик энг юоқридаги тўрт жамоа ўзаро ярим финал ҳамда финал ўйинларини ўтказади. Ярим финал ўйинлари уй-сафар тизимида ўтса, финал учрашуви битта ўйиндан иборат бўлади.
Рашан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси айнан чемпионатнинг финал босқичи ўйинларнида ишлаш учун таклиф этилган. Ўйинлар 23 ноябрьдан 7 декабрга қадар бўлиб ўтади. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.
Похожие новости
21:06
Фалькао, Савиола, Эрматов, Кападзе, Аҳмедов, Умаров... Юлдузлар иштирокидаги баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 8
Комментарии