RU

Последние новости

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   164 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

Эркин Бойдуллаев: "ОЧЛ плей-офф ўйинларида қатнашиш ниятим бор" Новости

Эркин Бойдуллаев: "ОЧЛ плей-офф ўйинларида қатнашиш ниятим бор"

Бугун "Насаф"нинг моҳир марказий ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаевнинг соғлиги билан қизиқиб, қисқача суҳбат қилишга муяссар бўлдик.
Албатта, барча мухлисларни яқинлашиб келаётган "Насаф"нинг сафарда ўтказадиган ОЧЛ плей офф ўйинларида таркиб юзасидан бироз хавотирлари бор десак муболаға бўлмаса керак. Аслида таркиб бўйича эмас балки жорий мавсумда жароҳат олган ўйинчиларни қачон майдонга туша олиши кўпроқ қизиқтириши турган гап.

Ана шуларни ҳисобга олиб, "хизмат доирасидан ташқарида" қолаётган ўйинчиларнинг аҳволи билан қизиқиб, улар билан қисқача суҳбатлар уюштириб, сиз азиз мухлисларни бохабар қилиб боришни ният қилдик.

Жорий мавсумнинг 21-туридаги “Насаф”-“Нефтчи” 2:0 учрашувининг 10 дақиқасида жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этган жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллав жамоанинг кейинги беш муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек бугун Эркин Бойдуллаевнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқдик.

- Ассалому алайкум, Эркинжон соғликларингиз ва кайфиятларингиз яхшими, жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдингизми?


- Катта раҳмат, соғлигим жойида, айни пайтда жамоамиз футболчилари билан бирга клуб базасидаман. Ҳозирги кунда асосий эътиборим жисмоний тайёргарликларга қаратилган. Кайфиятим ҳам жуда яхши.

- Айтингчи Сиз қачон майдонга туша олишингиз мумкин?

- Келаси ойдан бемалол майдонда тўлиқ ҳаракат қилишим мумкин. Насиб бўлса, ОЧЛ плей-офф учрашувларида жамоамиз учрашувларида қатнашиш ниятим бор. Шунча дам олганим етади энди (кулиб).


Кўриб турганингиздек Эркин Бойдуллаевдан хавотир олишга ўрин йўқ. У деярли ўйнашга тайёр ҳолда.

Биз барча "Насаф" мухлислари номидан Эркин Бойдуллаевга мустаҳкам соғлик ва келаси йилги чемпионатда улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жароҳат туфайли изтироблар ортда қолгани чин бўлсин деймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика