RU

Последние новости

20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  103 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  2 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  1 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  5

Эммануэль Пети: "Зидан ўз услубида, чиройли кетди" Новости

Эммануэль Пети: "Зидан ўз услубида, чиройли кетди"

Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Франция терма жамоаси собиқ футболчиси, машҳур юлдуз Эммануэль Пети ҳамюрти Зинедин Зиданнинг "Реал Мадрид"ни тарк этиши тўғри қарор бўлганини таъкидлади.

У қўрқмади ва барчани хайрон қолдирган қарор қабул қилди, аммо бу ўз вақтида, тўғри  қабул қилинган қарор эди.

Ортда қолган мавсум мадридликлар учун оғир кечди ва ЕЧЛдаги ғалаба - мен учун кутилмаган мўъжиза. "Реал" чемпионатни учинчи поғонада якунлади, Қирол Кубогидан "Леганес"га ютқазиб, эрта чиқиб кетди, Европа Чемпионлар Лигаси чорак ва ярим финалларида ҳам омад улар томонда бўлгани кўп нарсани ҳал қилди.  

Менимча, у бу мавсум, ўша жамоага энди келганидаги таркиб билан, деярли ўзгаришларсиз ўйнашига тўғри келди ва йил давомида тан олдики, буёғига "Қироллик клуби" олдига қўйиладиган талабларни бажара олмайди. Бу жуда кескин ва жасорат талаб қилувчи қарор эди, аммо мен учун бу ҳолат сюрприз бўлмади. Чамамда, бу фикр Зинединнинг хаёлига ўтган ёзда, жамоа тарихда бўлмаган натижа - Европа Чемпионлар Лигасида қаторасига икки бор зафар қуча олганда келган. У буёғига футболчилар эътиборини қандай сақлаб қола билиш, қандай вазифа қўйиб, қайси совринни айтиб олға чорлашни, руҳлантиришни билмас, бунга ишонолмасди.

Сиз "Реал" бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бораркансиз - бу катта тезликдаги, улкан ҳажмдаги ва бир сонияга ҳам тўхтамайдиган босим остида ишлаш демакдир. Бу ҳудди кир ювиш машинаси тизимига ўхшаб кетади. Шу сабаб Зидан чарчаган. Айнан шу сабаб у кетишга қарор қилди ва мен уни тушуняпман.  

У футболчилигида ҳам шундай эди: сиз уни ўнг томонга ҳаракатланишини кутасиз, у эса чапга қайрилиб кетиб қолади.

Сиз энг юқори чўққига чиққанингизда ҳам, бунданда муҳимроқ нарсалар бор. У "Реал"нинг ажойиб футболчиси бўлган, ўтган вақт давомида жамоа учун омадли мураббий бўлди ва айнан шу сабаб, у "Реал Мадрид"ни чин юракдан эъзозлагани учун, клуб билан салбий ноталарда хайрлашишни истамади. У чиройли кетишни ва "Реал"га бўлган муҳаббати ва ҳурматини сақлаб қолишни хоҳлади. Буни тушунса бўлади.

Шунингдек, унга яна бир бор тан бермай илож йўқ. У ўз қарорини эълон қилган вақтга, муддатга эътибор беринг: бу Зидан Чемпионлар Лигасини ютганидан беш кун ўтиб ва Франция термаси Жаҳон Чемпионатидаги иштирокини бошлашидан икки ҳафта аввал эълон қилди. Бу "Реал"га хотиржам, шошилмасдан янги мураббий топиш имконини беради. Дешам эса ўз курсисидан хавотирланмаса ҳам бўлади - одатда Жаҳон Чемпионатига икки ҳафта қолганда бош мураббий алмаштирилмайди.  

Шубҳасиз, бунинг барчасини тушуниб турса ҳам, Дешам асабийлашган бўлса ажабмас. Чунки у ҳам Францияда ЗиЗуни қанчалик яхши кўришларини билади. ОАВ, мухлислар, футболчилар - барча, хаттоки мамлакат президенти Макрон ҳам у ҳақида гапириб ўтганди. Зинедин терма бошқарувини ўз қўлига олишини барча хоҳлайди, буни орзуқиб кутишмоқда, лекин бу яқин орада амалга ошмайди. Зидан ҳам буни аниқ-тиниқ айтиб ўтди. Шунинг учун ҳам Зидан кетиш учун идеал вақт танлади ва чиройли кетди.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика