Эллардайс: "Ҳакам хато қилди, пенальти йўқ эди"
06 янв 2018 12:53
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/297997_original.jpg)
![](/upload/storage/297997_220.jpg)
Эллардайс: "Ҳакам хато қилди, пенальти йўқ эди"
"Эвертон" бош мураббийи Сэм Эллардайс Англия Кубоги 1/32 финал доирасида "Ливерпуль"га қарши ўтказилган баҳс (1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Қизиллар" биринчи голни 35-дақиқада пенальтидан уришди.
"Бугун биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик, иккинчи учрашув бўлишини таъминлай олмаганимиздан хафамиз. Бунга муносиб эдик.
Пенальти йўқ эди, аммо ҳеч нарса қила олмаймиз. Менимча, ҳакам ўша вазиятда хато қилди. Бундан ташқари, "Ливерпуль" гол урган пайтда биз хато қилдик. Қолган вазиятларда яхши ҳаракат қилдик" - дейди Эллардайс.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии