Елкасидан жароҳат олган Сардор Рашидовнинг ҳолати қандай?
19 авг 2024 13:42
Новости
Елкасидан жароҳат олган Сардор Рашидовнинг ҳолати қандай?
7 август куни Жиззахда ўтказилган Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:3) ўйинида 33 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Сардор Рашидов елкасидан жароҳат олганди.
"Биз футболчининг соғлигини билиш ниятида у билан боғланганимизда, Сардор ўша ўйиннинг эртасига унда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилганлиги, айни пайтда соғлиги яхши эканлиги, даволаниш муолажаларини олаётганлигини таъкидлаб, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ҳамда ходимлари, жамоамиз мураббийлар штаби ва футболчилари, шунингдек, мухлисларга ўзининг алангали саломини етказди ҳамда жамоага бўлажак ўйинларда омад ёр бўлишини тилади.
Тажрибали ярим ҳимоячининг жароҳатидан тезроқ фориғ бўлиб, “лочинлар” сафига қайтишига тилакдошмиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Похожие новости
14:42
Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди" 6
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии