RU

Последние новости

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" (матнли трансляция)  7 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Элдор Шомуродов: "Шацких рекордини янгилашга эътибор қаратяпман" Новости

Элдор Шомуродов: "Шацких рекордини янгилашга эътибор қаратяпман"

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг (2:0) терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

— Илк навбатда совуқ об-ҳаво бўлишига қарамасдан, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда ўзимизни ҳар томонлама кўрсата олдик, деб ўйлайман. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Гол уришга ҳам эришдик. Иккинчи бўлимда эса ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. Ҳисобда олдинда бораётганимизда, асосан, гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик. Шунга қарамай, ҳали камчиликларимиз бор, уларни тузатиш устида ишлаймиз. Қозоғистон терма жамоаси ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. 

— Терма жамоада тўп киритиш бўйича Шацкихнинг рекордини янгилаш учун битта гол қолди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

— Албатта, бу ҳодиса тарих саҳифаларидан ўрин олади, шу боис бунга эътибор қаратяпман. Рекордни янгилай олсам, уёғи енгилроқ бўлади деб ўйлайман.

— Олдинда Россияга қарши учрашув кутиб турибди...

— Ўйлашимча, Россияга қарши бугунгидан ҳам қийинроқ баҳс ўтказамиз. Сабаби улар нафақат жисмоний, балки тактик жиҳатдан ҳам анча кучли жамоа саналади. Лекин ўртоқлик ўйинида ўзимизни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиламиз", деди "Рома" ҳужумчиси.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика