RU

Последние новости

00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  0 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  0 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  4 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3

Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлади Новости

Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлади

Кеча Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Матбуот анжумани ниҳоясига етиши биланоқ Эктор Купер ўзбек футболи билан яқиндан танишишни бошлаб юборди.

Эктор Купернинг дастлабки ташрифи “Бунёдкор” футбол академиясига уюштирилди. У ерда мутахассис футболчиларга яратилган шарт-шароитлар, машғулот заллари, футбол майдонлари, болалар истиқомат қиладиган ётоқхоналар билан танишди. Ижобий тарафлари ва камчиликлар ҳақида ўз фикр ва маслаҳатларини бериб ўтди.

Шундан сўнг Эктор Купер  “Миллий” стадионига ташриф буюрди. Стадионни кўздан кечириб, ўзбек футболи тарихи музейини айланди. “Миллий” стадионга уюштирилган ташриф сўнггида фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини ёзиб қолдирди.
 
  “Миллий” стадиондан чиққач Эктор Купер Тошкент темирйўл муҳандислари институти ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон темир йўллари спорт стадиони”га борди. У ерда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг машғулотини кузатди. Мураббий ва футболчилар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Машғулот охирида Равшан Ҳайдаров ва унинг жамоасига Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида омад тилади.

Рейтинг: +89   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика