RU

Последние новости

13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  1 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  2 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  1 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  2 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  56 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   27 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1

Эктор Купер: "Мен 8та финални ютқазганман, лекин яна финалга чиқишни истайвераман..." Новости

Эктор Купер: "Мен 8та финални ютқазганман, лекин яна финалга чиқишни истайвераман..."

Осиё Кубоги нимчорак финал доирасидаги Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан ҳар иккала жамоалар бош мураббийи иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида терма жамоамиз устози Эктор Купер ва вингеримиз Жалолиддин Машарипов қатнашди.

"Эртага жуда муҳим баҳс. Плей-офф босқичида хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ютқазган жамоа уйига равона бўлади. Буни тўғри тушуниб турибмиз. Майдонга фақат ва фақат ғалаба учун тушамиз. Австралия Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири. Бизда ўтган ўйинлардаги хатоларимизни тўғрилаш учун 3 кун вақт бўлди. Бу вақт мобайнида рақибни ҳам обдон ўргандик. Ўйинимизга ҳам баъзи ўзгаришлар қилдик. Лекин жамоамизнинг ўйин чизгиси ўзгармайди. Эртага биз яхши футбол кўрсатамиз. Майдонга шу мақсадда тушамиз", - дея гап бошлади Эктор Купер.

- Мусобақа олдидан терма жамоамизни захирасида иккинчи режа, яъни алтернатив тактик услубни ҳам ўйлаб қўйганингиз ҳақида айтгандингиз. Гуруҳ босқичи тугади. Плей-офф орқали мусобақа қайтадан бошланади. Буёғида плей-оффда ўйинлар исталган сценарий остида ўтиши мумкин. Агарда вазият тақозо этса Ўзбекистон иккинчи режани ишга солишга ҳам тайёрми? (CA журналисти)

- Барча жамоанинг ўз услуби бор. Шу қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам янги ўйин қиёфасини шакллантирмоқда. Мен бу мавзуда файласуфлик қилмоқчи эмасман. Албатта рақибдан келиб чиқиб баъзи тактик ўзгаришларни амалга оширамиз. Мусобақа давомида ўйин услубимизни кескин ўзгартирмаймиз. Менимча, ҳозирги ҳолатда услуб ёки тактик схемани ўзгартириш яхши ғоя эмас. 

- Одатда мухлислар тажрибали, жамоасини ЖЧга олиб чиққан мураббийлардан катта натижалар кутишади. Биз гарчи ўртоқлик учрашувлари бўлсада Эрон ва Жанубий Кореяга, Осиё Кубогида эса Японияга мағлуб бўлдик. Энди Австралия билан ўйин. Кучли жамоаларга қарши баҳсда Ўзбекистонга ғалаба учун нима етишмаяпти? (CA журналисти)

- Мусобақани алоҳида ўйинларга ажратиб чиқиш керак эмас. Биз финалга чиқамиз ва ютамиз. Япониядан учралган мағлубиятда ишлатолмай қолган қувватимизни бутун мусобақага сарфламоқчимиз. Камроқ негатив фикрлаб, келажакка юқори ишонч билан қараш керак. Биз бу ерга барча ўйинни ютиш учун келганмиз. Ўйиндан-ўйингача кам муддат бор. Шу боисдан ҳам ҳозир ҳар бир ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқишга фурсат етмайди.  

- Австралиянинг Иордания билан бўлган учрашувини алоҳида таҳлил қилдингизми? (хорижлик журналист)

- Мен айнан Иордания билан ўйиннни таҳлил қилиб чиққаним йўқ. Жамоани ўрганиш ва таҳлил қилишда уларни мусобақадаги бутун ўйинларига эътибор қаратдим. Рақиб кучли, лекин биз уларнинг кучсиз ва заиф нуқталарини топамиз. Шунингдек, ўз ўйинимиз орқали уларнинг кучли жиҳатларини зарарсизлантиришга ҳаракат қиламиз.

- Австралия билан Ўзбекистон битта меҳмонхонада жойлашгани сизга муаммо туғдирмаяптими? (хорижлик журналист)

- Бизга Австралия билан битта меҳмонхонада истиқомат қилиш ёқмоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Мени бу умуман ҳавотирга солмайди. Ҳеч қандай келишмовчиликлар юзага келгани йўқ. Ҳар куни меҳмонхона ресторанида кўришамиз, суҳбатлашамиз. Биз Австралия билан дўстлашиб кеттик десам ҳам бўлади.

- Туркманистон билан ўйинда Машариповнинг ўйин давомида ишлатган финти учун койидингиз. Шу вазият бўйича изоҳ берсангиз? (кун.уз журналисти)

- Мен бу вазиятни нормал қабул қилдим. Футболчиларим доим эркинлик бераман. Лекин мен футболчилардан доимо ўйинга жиддий ёндошувни талаб қиламан. Учрашув давомида бўшашмаслик керак. Консентрацияни дриблинг, финт ёки бошқа трюкларга қаратгандан кўра ўйинни ўйлаш лозим.

- Австралиядан билан ўйиндаги эҳтимолий мағлубият сизнинг кейинги фаолиятингизга таъсир қиладими? (хорижлик журналист)

- Агарда кимдир буни истаса ёки менга қарши чиқса...


Жалолиддин Машарипов: "Мусобақадаги дастлабки баҳсда бизда озгина ҳаяжон сезилди. Лекин Туркманистонга қарши ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишонч анча ортди. Учинчи баҳсда гарчи Япониядан мағлубиятга учраган бўлсакда, биз яхши ўйнадик. Мазкур мағлубият ўзимизга бўлган ишончни йўқотмайди. Австралияга билан ўйин олдидан ўз кучимизга бўлган ишонч юқори. Ҳеч қандай қўрқув йўқ".

- Жалол, Австралия билан бир шаҳарда, бир меҳмонхонада яшаяпсизлар. Рақиб ҳақиқатдан топ жамоа. Улар жисмонан бақувват, кучли. Умуман футболчилар йиғилиб, ўзаро суҳбатлашганда рақибни нимани ҳисобига ютиш мумкинлигини муҳокама қилдингларми? Австралиянинг заиф нуқтасини топишга муваффақ бўлдингизми? (кун.уз журналисти)

- Бу ерда бу сирни очишни истамайман. Чунки Австралиялик журналистлар ҳам пойлаб ўтиришибди. Биз уларнинг заиф нуқтасини биламиз ва ниманинг эвазига мағлуб этиш ҳақида ҳам етарлича тасаввуримиз бор. Буни эртага майдонда амалда кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса карталарни очиб ташламоқчи эмасман. Ўйиндан олдин мураббийлар штаби бизга аниқ кўрсатмаларни беришади. Шу режа бўйича майдонга тушамиз.

- Бундан 8 йил аввал Австралия сизларни 6:0 ҳисобида мағлуб этган. Эртанги ўйинда Ўзбекистон Австралияга қарши руҳан тайёрми? (хорижлик журналист)

- У пайтлар ёш бола бўлганмиз ва учрашувни телевизор орқали томоша қилганман. Ўтган ўйин билан ҳозирги даврни солиштирмаган бўлардим. Лекин ичимда ўша мағлубият алами қолган. Эртага ўша мағлубият аламини олиш учун ҳам янада кучлироқ иштиёқ билан ўйнаймиз.

Мазкур саволдан сўнг суҳбатга Эктор Купер қўшилди ва шундай деди: "Мен 8 маротаба финалга чиққанман ва ютқазганман. Лекин бу мағлубиятлар мени яна финалга чиқиш истагимни йўқотгани йўқ. Мен яна финалга чиқишни хоҳлайвераман".


БАА, Ал Айн шаҳри, 20 январь.

Рейтинг: +192   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика