RU

Последние новости

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Эктор Купер: "Агар тўқнаш келсак, Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан" Новости

Эктор Купер: "Агар тўқнаш келсак, Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан"

Аввал хабар берганимиздек, бугун Наннинг шаҳридаги “Guanxi Sports Centre” стадионида “China Cup-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов қатнашди. Дастлаб, Купер ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ерда бўлиб турганимдан хурсандман. “Сhina Cup” жуда яхши мусобақа. Бу мусобақада кучли жамоалар иштирок этишади. Уларга қарши ўйнаш биз учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Биз мазкур мусобақа орқали Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақага тайёрланиш учун кўп вақт бўлмади. Кеча келдик. Ҳозирча битта машғулот ўтказдик. Шунга қарамай, мусобақа давомида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



Элдор Шомуродов: “Бизни Хитойда жуда яхши кутиб олишди. Бунинг учун ташкилотчиларга катта раҳмат. Наннинг янги шаҳар экан. Жуда чиройли. Шаҳар менга ёқди, менда яхши таассурот қолдирди”.

Эктор Купер: “Осиё Кубоги билан солиштирганда бизнинг таркибимизда катта ўзгаришлар йўқ. Деярли ўша таркиб билан Хитойга ташриф буюрдик. “China Cup” мусобақасида Осиё Кубогидаги каби ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Мен Хитойга биринчи бор келишим. Аввал бу мамлакатда бўлмаганман. Шу сабабли жамоам билан ёрқин ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо биз учун энг муҳими Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мазкур мусобақаларга ўхшаш турнирлар орқали мундиал саралашига тайёргарлик кўрамиз.



Фабио Каннаваро айни пайтда Хитой терма жамоасини бошқариб бораётганини биламан. У 15 йил олдин Миланнинг "Интер” таркибида ўйнаганди. У жуда яхши футболчи. Тартибли ўйин намойиш қиларди. У мураббий сифатида анча тажриба тўплагани аниқ. Футболчилардан ҳам тартиб интизомга амал қилишни талаб қилиши табиий. Мен Каннаварога мураббийлик фаолиятида омад тилайман.

У буюк мураббий бўлиб етишишига ишонаман. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Агар майдонда мураббий сифатида учрашадиган бўлсак, мен Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш жуда яхши ғоя. Бу фақат Ўзбекистон ёки Хитой учун эмас, барча Осиёдаги терма жамоалар учун жуда яхши имконият. Мен бу ғояни қўллаб қувватлайман. Бу ҳолат бутун дунёда футбол ривожига ҳисса қўшиши аниқ”, - деди Купер.


Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика