RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  199 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: "Арабларга қарши шундай ўйнаш керак. Улар тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди" Новости

Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: "Арабларга қарши шундай ўйнаш керак. Улар тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик учрашуви доирасида БАА билан кечган учрашуви кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Дарҳақиқат шу куни терма жамоамиз футболчилари рақибларидан ҳар жабҳада устун келишди. Вазиятлар яратиш, тўпни назорат қилиш, рақиб майдонида ҳужумлар сонини ошириш каби ҳолатларда амирликларга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилишди. Одатда ғолиблар муҳокама қилинмайди. Ғалаба қозонилган ўйинларда ҳам майда ва кичик хатолар кузатилиши табиий. Футболчиларимизнинг ишончли ҳаракати ва ҳар бир вазиятга совуққонлик билан ёндашишлари элементар хатоларни ёпиб кета олди.

Ҳар бир ўйиндан сўнг эксперт фикрига юзланганимиз каби, бу сафар ҳам анъанамизга содиқ қолишни лозим деб билдик. Галдаги экспертимиз собиқ футболчи, "Пахтакор" таркибида кўплаб голларга муаллифлик қилган ҳозирда "Бунёдкор-2" жамоасида фаолият олиб бораётган Ёрқин Назаров.

"Футболчиларимиз шу куни яхши ўйин кўрсатишди. Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов қўрқмасдан ёшларга ишонч билдирди. Майдонда ҳаракат қилган ёш футболчилар эса кутилган ўйинни намойиш қилишди ва ишончни оқлашди. Уларни менга ёққан жиҳати шу бўлдики, тўп йўқотилгач саросимага тушмасдан ўша ерни ўзида прессинг қилиб хотиржам олиб қўйишмоқда. Ҳожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришгани кўриниб турди.

Ўйин жиҳатдан ҳам устунлик бизникилар томонда бўлди. Термамиз аъзолари тўп билан кўпроқ муомалада бўлишди. Шу сабаб бўлса ҳимояда катта муаммолар кўрингани йўқ. Ҳимоячилар тўғри ўйнашди. Арабларга қарши шундай ўйнаш керак деб ўйлайман. Улар техник томондан кучли бўлгани сабабли тўпсиз ўйнашни ёқтиришмайди.

БАА терма жамоаси кучли жамоа, бир қатор савияли футболчиларга эга. Лекин, юқорида айтганимдек тўп назорати фоизи кўпроқ бизнинг томонда бўлгани сабабли амирлик футболчиларда вазиятлар ҳам кам бўлди. БААнинг биз билан ўйиндан олдинги ёки навбатдаги учрашувларини кўринг, улар тўп билан техникага асосланган кучли ўйин кўрсатишади.

Менинг фикримча, Вадим Абрамов Эрон билан ўйинда таркибни номларга ва ўз жамоасида ўйнаган футболчиларга қараб тузди. БААга қарши учрашувда эса кўзга кўринган ва машғулотларда ўзини кўрсатган футболчиларни туширди. Майдонда барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Ўйинни кузатиб Иброҳимҳалил Йўлдошев энг яхши футболчи сифатида кўрсатган бўлардим",- дейди Ёрқин Назаров.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика