RU

Последние новости

18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  0 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  9 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  20 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди Новости

Эксклюзив. Магометов кубокни нега Зоминга олиб борганини изоҳлаб берди

Маълумки, “Бунёдкор” ўзининг навбатдаги чемпионлигини бу сафар охирги турда нишонлади.
Яъни, жамоа 26-турда сафарда “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида бешинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Ўйин якунига етгач, “қалдирғочлар” шу заҳоти байрамни бошлаб юборишди. Ва энг қизиғи, чемпионга бериладиган бош соврин – кубок ўша ернинг ўзида ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов томонидан “бунёдкорчилар”га тақдим этилди. Натижада Магометовнинг бу иши кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Негаки, ҳатто охирги турда ҳам учта жамоада – “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф”да чемпион бўлиш имконияти мавжуд бўлиб, спорт тамойилларига кўра кимнинг чемпион бўлиши номаълум эди. Лекин Фарҳод Магометов чемпион ким бўлишини гўёки аввалдан билгандек кубокни Зоминга олиб борди ва “Бунёдкор” ғалабаси билан якун топган баҳсдан сўнг уни жамоа сардори Анвар Ғофуровга топширди. Иш юзасидан ЎФФ биносига борганимизда, Фарҳод Абдуалиевичдан кубокни Олмалиқ ёки Бухорога эмас, балки нега айнан Зоминга олиб борганини сўрадик.

-   Фарҳод Абдуалиевич, олий лиганинг охирги туридан олдин ҳам чемпион номи номаълум бўлиб, учта жамоада бош совринни қўлга киритиш имконияти бор эди. Лекин сиз худди “Бунёдкор” чемпион бўлишини билгандек, кубокни Зоминга олиб бордингиз?
-   Ўзингиз биласиз, жуда кўп жойларда ўйин тугаши билан чемпион бўлган жамоага кубок топширилади. Мен кубокни Зоминга олиб борганим билан бундан “Бунёдкор”нинг ҳам, “Сўғдиёна”нинг ҳам хабари йўқ эди. Аслида мен шу ўйинга комиссар этиб тайинлангандим ва “Бунёдкор” мабодо ғалаба қозониб чемпион бўлса, кубокни ўйин тугагани заҳоти топшираман деб ўзим билан олиб кетгандим. Бу борада тахиминим тўғри чиқди, “Бунёдкор” рақибидан устун келиб чемпионликни нишонлади, мен эса ПФЛ раҳбари сифатида уларга кубокни топширдим. Бунинг шов-шув кўтарадиган жойи бўлмаса керак.

-   Тўғрику-я, лекин сизнинг Олмалиқ ё Бухоро бир четда қолиб, айнан Зоминга борганингиз кўпчиликда ғалати фикрни юзага келтирди.
-   Мен кубокни Қаршига ҳам олиб боргандим. Аммо 25-турда “Бунёдкор” “Насаф”дан мағлубиятга учрагани боис муддатидан олдин чемпион бўла олмади. Кейин эса Жиззахдаги охирги тур ўйинига комиссар этиб тайинланганим учун айтганимдек, “Бунёдкор” ютиб қолса совринни топшираман деб кубокни ола кетдим. Бор гап шу.

-   Фараз қилинг, чемпион “Бунёдкор” эмас, балки “Локомотив” ё “Насаф” бўлиши мумкин эди. Бундай пайтда қандай йўл тутардингиз?
-   Бизда кубок битта. Шундай экан, бир пайтнинг ўзида уни учта шаҳарга олиб бора олмаймиз. Агар шу куни Бухорода тўп сурган “Локомотив” ёки Олмалиқда ўйнаган “Насаф” чемпионликни қўлга киритганида, унда чемпионга совринни сал кейинроқ топширардик. Чунки мен бу пайтда “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсида комиссарлик қилаётгандим.

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика