RU

Последние новости

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  1 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  130 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

Эҳтиёт шарт: Легионер - нозик масала Новости

Эҳтиёт шарт: Легионер - нозик масала

Давралар оралиғида "Пахтакор" катта ўзгаришларни амалга оширди.

Аввалига клубда раҳбарият ўзгарди. "Пахтакор" янги раҳбар қўл остида биринчи навбатда Шота Арвеладзе бошчилигида янги мураббийлар штабини ишга таклиф этди. Грузиялик мураббий ишни жамоага легионер футболчиларни таклиф этиш билан бошлади. Мана бугун "Пахтакор" ўз сафига тўртинчи легионерни қўшиб олди ва кенг жамоатчиликка таништирув маросимини ўтказди. 

Албатта, клубдаги ўзгаришлар мухлисларни хурсанд қилмай қўймади. Эндиликда раҳбарият ҳам, жамоа ишқибозлари ҳам "Пахтакор"нинг янги мураббийи ва янги футболчиларидан ижобий натижа кутишга ҳақлилар. "Пахтакор" олдига аввало клубнинг олдинги мавқеини тиклаш вазифаси қўйилган. Агар жамоа мавсум охирида Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олса, бу мухлислар энг катта совға бўлади.

"Пахтакор"нинг ёзги трансферлари хусусида икки хил билдириш мумкин. Биринчиси, клуб футболчилар бир йилдан кўп муддатга шартнома тузгани кишини хурсанд қилади. Чунки биз доим клубларни футболчи билан ярим йил ёки бир йилга шартнома тузишини танқид қилиб келганмиз. Лекин иккинчи масала шуки, агар янги легионерлар жамоада ўйнаб кета олмаса, унда нима бўлади? 

Йил бошида "Пахтакор" икки легионерни ПФЛ заявкасидан ўтказганди. Аммо биринчи даврадан кейин клуб ўша икки футболчидан ҳам воз кечди. Аниқроғи, бу ўйинчилар янги мураббий Шота Арвеладзега тўғри келмай қолди. Натижада Юрица Булят Беларусиянинг "Батэ" клубига йўл олди, Аднан Ораховац иккинчи даврани Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ўтказадиган бўлди. Арвеладзе эса кетганлар ўрнини бошқа легионерлар билан тўлдирди. 

Шу тариқа "Пахтакор" ПФЛ регламентига амал қилган ҳолда тўрт нафар хорижлик билан шартнома тузди. Булар - Тиаго Безерра (Бразилия), Марко Симич (Черногория), Гиди Канюк (Исроил) ва Ростин Гриффитс (Австралия). Ва бу футболчилар билан шунчаки мавсумнинг иккинчи ярми учун шартнома тузилмади. Уч футболчи - Безерра, Симич ва Канюк билан икки ярим йиллик шартнома имзоланган бўлса, бугун таништирилган Гриффитс бир ярим йилга шартномага қўл қўйди. 

Агар бу футболчилар яхши ўйнаб шартнома охиригача "Пахтакор"да қоладиган бўлса (бунинг учун аввало Арвеладзенинг ўзи ҳам клубда қолиши керак), бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз ва мана ишласа бўларкан-у деймиз. Лекин акси бўлиб легионерлар ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмай, жамоага киришиб кетмаса ёки ўзимизнинг маҳаллий ўйинчиларга нисбатан паст ўйин кўрсатса унда нима бўлади? 

Яъни, айтмоқчи бўлганимиз шу - легионерларнинг бирортаси билан муддатидан олдин шартномани бекор қилишга тўғри келса, ҳисоб-китоб ишлари қандай амалга оширилади? Тўғри, биз шартноманинг молиявий томонларидан бехабармиз, лекин легионерларнинг кам бўлмаган маблағга имзо чекканликларинин англаб етиш қийин эмас. Қолаверса, бу фуnболчиларнинг келишида Шота Арвеладзе асосий ролни бажарган ва уларнинг кучли эканлигига раҳбариятни кўндира олган. 

Айтиб ўтганимиздек, мабодо ушбу футболчилар жамоада ўйнаб кета олмаса, раҳбарият уларни ўйнаб кетиши учун икки ярим йил кутмайди ва ўзаро келишувга кўра шартномани бузишга тўғри келади. Мана шу паллада легионер футболчи шартномам охиригача менга белгиланган пулни тўланглар, кейин кетаман дейиши мумкин. Масаланинг шу томони кейинчалик бироз муаммо келтириб чиқариши мумкин. Шу боис ҳам олий лиганинг бошқа клублари легионерлар билан бир йиллик шартномани маъқул кўрмоқда. Чунки бизга келаётган хорижликларнинг зўр ўйнаб кетишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Баъзан футболчига бизнинг чемпионат ёқмай қолиши мумкин. Қолаверса, "Шўртан"да рўй берган "Урош Милославлевич можароси" кўплар учун дарс бўлди ва шундан бери клублар айнан легионерлар (!) борасида жуда эҳтиёткор ҳаракат қиладиган бўлиб қолишди.

"Пахтакор" таркибига қўшилган легионерларни ёш деб бўлмайди. Масалан, Безерра билан Симич 30 ёшда, бугун оммага таништрилган Гриффитс 29 ёшга тўлган бўлса, улар орасида энг ёши Канюк (24 ёш) ҳисобланади. Футболда албатта футболчининг ёши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис масаланинг бу томонларини ҳам ҳисобга олган маъқул. Сўнгги сўз ўрнида аввало клубнинг янги футболчиларига омад тилаймиз ва улар ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олса, бундан барча хурсанд бўлади. Биз хоҳлардикки, "Пахтакор"нинг янги легионерлари ишқибозлар меҳрини қозониб, шартнома охиригача шу ерда қолишсин, эрта-индин кетаманга тушиб қолиб клубдагиларни ноқулай аҳволга қўйишмаса бўлгани. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика