Эдгар Гесс: “Шогирдларимнинг ўйинидан кўнглим тўлди”
17 окт 2014 18:33
Новости
Эдгар Гесс: “Шогирдларимнинг ўйинидан кўнглим тўлди”
“Андижон” – “Металлург” (2:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Эдгар Гесс иштирок этди.
- Ўйиндан кўнглим тўлди. Агарда рақиб жамоа ўйинига баҳо берадиган бўлсак, бу жамоа яхши шаклланган. Бош мураббий ҳам 7 йилдан буён ишлаб келмоқда. Курашчан жамоа тузган. Қолаверса таркибидаги ўйинчилар ҳам тажрибалидир - дея гап бошлади Эдгар Яковлевич.
- Жамоамизнинг жисмоний жиҳатдан ўйинга тўла тайёр эмасди. Учрашув яхши бошланди. Аммо охиригача жисмоний жиҳатдан толиқиб қолди. Бунинг натижасида ўйин тизгинини йўқотишди.
- Умуман олганда йигитларнинг ўйини ёқди. Курашларда ҳам ютқазишмади. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам яхши ўйнадик.
- Етакчи ўйинчиларимиз Раҳим Қодиров билан Расул Раҳмонов бугунги ўйинда дисквалификация сабабли бизга ёрдам бера олмади. Бундан ташқари ҳимоячи Асрор Раҳмонов ҳам ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди – дейди Гесс.
Исломбек Рустамбеков.

Комментарии