RU

Последние новости

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  25 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  25 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

Эдгар Гесс: "Акопянц ўз имконияти даражасидан паст ўйин намойиш этди" Новости

Эдгар Гесс: "Акопянц ўз имконияти даражасидан паст ўйин намойиш этди"

Кечаги “Бухоро” - “Металлург” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Эдгар Гесс журналистлар саволларига жовоб қайтарди.
- Учрашув анча оғир кечди. Айниқса биринчи бўлим жуда оғир тарзда кечди. Биз кетма-кет икки маротаба мағлубиятга учрадик ва шу сабабли футболчиларда мағлуб бўлиш қўрқуви бор эди. Улар асосан якка курашларда рақиб ўйинини бузиш билан дастлабки бўлимни ўтказишди. Биринчи навбатда ҳимояни ўйлашди. Биз шу сабабли дарҳол иккита ўзгаришни амалга оширдик.

Акопянц бугун ўз имконияти даражасидан паст ўйин намойиш этди. Биз деярли ўн киши бўлиб ўйнаётган эдик ва шу сабабли унинг ўрнига ёш, бухоролик Равшан Аслановни майдонга тушурдим. Иккинчи бўлим бошидан Ваҳобовни майдонга тушурдим ва бу тезда ўйин услубимиз тубдан ўзгаришига олиб келди. Менимча, Жумабоев-Акопянц тандемига нисбатан Ваҳобов - Асланов тандеми анча муваффақиятли чиқди. Иккала голимиз ҳам ажойиб комбинациялардан сўнг киритилди. Биринчисида айнан захирадан тушганлар эвазига бўлди. Асланов биринчи пасидан сўнг Ваҳобов ҳисобни очиши мумкин эди, лекин иккинчи уринишда яна Асланов чиройли тарзда Вахобовни тўп билан таъминлади ва биз ҳисобни очдик. Фирдавс Асадовнинг фантастик голига таъриф бериб ўтириш шарт эмас, у ҳаммасини ажойиб тарзда бажарди.

Икки голдан сўнг футболчиларимизда яна ўша қўрқув, гол ўтказиб юбориш қўрқуви аниқроқ қилиб айтганда улар очиқ футбол намоиш эта бошлашди ва қарши ҳужумни ўтказиб юборишдан қўрқишди ва ортга чекинишди. Натижада биз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Пенальтида эса бизга очиқчасига омад кулиб боқди. Умумий қилиб айтганда иккинчи бўлимда биз ажойиб ўйадик ва ҳақли ғалабага эришдик.

- Мухлисларда “Нефтчи”га қарши учрашувдан сўнг анча илиқ таассурот қолдирган ҳимоячимиз Шерзод Шариповнинг соғлиги борасида кўплар саволлар бўлмоқда?
- “Бунёдкор” жамоасига қарши ўйинга қадар сафга қайтишига умид қиляпмиз. Ҳозирги ҳолатини уч баҳога баҳолаган бўлар эдим.

- “Бухоро” яқин кунларда кубок баҳсларига киришади. Рақибимиз ҳақида нима дея оласиз?
- Дастлабки рақибимиз биринчи лига вакили саналади. Лекин мен бу жамоани ҳозирдан кузатув остига олганман. Жамоа ёмон эмас экан. Таркибини кўплаб олий лигада қатнашган футболчилар эвазига кучайтиганлигини яхши биламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика