RU

Последние новости

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  6 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  238 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди Новости

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди

"Челси" собиқ вингери Эден Азар профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида маълумот берди.

"Ўзингни тинглаб, ўз вақтида "тўхта" деб айта олишинг керак. 16 йил ва 700 дан ошиқ ўйиндан сўнг профессионал футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бутун Европа ва жаҳон даражасида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Фаолиятим мобайнида ажойиб инсонлар, менежерлар, мураббийлар ва футболчилар билан ишладим. Ўзим ўйнаган клубларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бельгия терма жамоасига ҳам раҳмат", – деб ёзди 32 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда.

Азар фаолиятини ватанида Бельгияда бошлаган, шундан сўнг 2005 йилда "Лилль" тизимида пайдо бўлган. 2012 йилда уни "Челси" сотиб олди ва 7 мавсумдан сўнг 115 миллион евро эвазига "Реал"га ўтди.

Азар икки марта Англия ва Испания чемпиони бўлган, бир марта Франция чемпионига айланган, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У Бельгия терма жамоаси сафида 126 та ўйинда 33 та гол урган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика