RU

Последние новости

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  77 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  10 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  404 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  8 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

ЕЧЛ. "Ювентус" Киевнинг "Динамо" клубини йирик ҳисобда таслим этди Новости

ЕЧЛ. "Ювентус" Киевнинг "Динамо" клубини йирик ҳисобда таслим этди

Чемпионлар Лигаси "G" гуруҳи 5-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ювентус (Италия) – Динамо Киев (Украина) 3:0 

«Альянц Стэдиум»

Голлар: Кьеза 21', Роналду 57', Мората 66'

Ювентус – Шенсни, де Лигт, Демирал (Драгушин, 69), Бонуччи (Данило, 62), Алекс Сандро, Бентанкур (Артур, 76), Маккенни, Рэмзи (Бернардески, 62), Кьеза (Кулушевски, 76), Роналду, Мората.

Динамо Киев – Бушан, Забарний, Кендзера, Миколенко (Караваев, 84), Попов, Вербич (Супряга, 72), Шапаренко, Циганков (Леднев, 90), Шепелев (Гармаш, 72), Родригеш (Де Пена, 72), Сидорчук.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (10), Забарний (27), Шапаренко (81).


Баҳс якунланди. "Ювентус" мухлисларини муваффақиятли натижа билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча! 

90+1. "Динамо"да ўзгариш: Циганков ўрнига Леднев ўйинни тугатиб қўяди. 

90+1. Зарбааа!  Шапаренконинг ажойиб зарбасини Шенсни қайтарди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

89. Де Пена олисдан зарба йўллашга уринди, аммо унинг режаси чиппакка чиқиб, зарба анча ноаниқ кетди. 

87. Мората Бернардескини пас билан таьминлади, унинг зарбаси йўлига эса ҳимоячилар қарши чиқишди. 

85. Роналду дубль қайд этиш истагида зарба берди, ммо зарбани "блоклашди". 

84. "Динамо"да ўзгариш: Миколенко ўрнига Караваев туширилди.

83. Зарбалар бўйича – 14:5. Туринликлар фойдасига. 

81. Шапаренко Маккеннига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

79. Де Пена марказга Супряга томон пас узатди, аммо де Лигт ўз вақтида бу узатма йўлига тўғаноқ бўлди.

78. Забарний "Ювентус"нинг қарши ҳужумини узиб қўйди.

77. Уууухх! Алекс Сандронинг узатмасидан кейин дарвозани тарк этган Бушан хатога йўл қўйди, сал қолса Мората бундан унумли фойдаланиб кетиши мумкин эди.

76. "Ювентус"да 2 та алмаштириш: Бентанкур ўрнига Артур, Кьеза ўрнига Кулушевски ўйинни давом эттиради. 

72. "Динамо"да 3 та ўзгариш: Родригеш ўрнига Де Пена, Шепелев ўрнига Гармаш, Вербич ўрнига Супряга тушди. 

69. "Ювентус"да алмаштириш: Демирал ўрнига Драгушин туширилди. 

66. ГООООООООООООООООООООООЛ! Мората!  Кьезанинг пасидан сўнг Альваро Мората чамаси 13 метрдан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! 

63. Бернардески тушиши билан ўйинга киришиб кетди, унинг узатмаси ноаниқ кўриниш касб этди.  

62. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Бонуччи ўрнига Данило, Рэмзи ўрнига Бернардески тушди. 

59. Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинди. 

57. ГООООООООООООООООЛ! Роналду!  2:0!  Кьеза зарба берди, дарвозабон қайтарган тўп Мората, сўнг Криштиануга етиб келди, португалиялик тўпни бўш дарвоза жойлаб қўйди. 

56. Рэмзининг ичкарига узатган пасини Бушан илиб олди. 

55. Зарбаааа!  Роналдунинг знг оёқдаги кучли зарбасини Бушан қайтара олди. Ажойиб сейв! 

54. Меҳмонлар бир нечта уринишлардан сўнг бурчак тўпи ишлашди. Тўп ўйинга киритилди, кейинги вазиятда Циганковнинг зарбага айланиб кетган узатмасини Шенсни қайтарди! 

52. "Динамо" тўп билан муомала қилмоқда, киевликлар вазият ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқдалар. 

50. Циганков "Ювентус" сардори Бонуччига нисбатан қоидани бузди. 

49. Роналдунинг узатмасидан сўнг Кендзера тўпни узоқлаштирди. 

48. Шапаренконинг узатмасидан кейин Вербич бош билан зарба берди, кичик рикошет юзага келди ва тўп Шенснида.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Кендзеранинг узатмасини сўнгги дақиқаларда энг фаол бўлиб турган Шенсни ушлаб олди.

42. Жерсон Родригеш олисдан зарба йўллади, Шенсни ўз ўрнида!

41. Ууууухх!  Циганковнинг бирга-бир ҳолатда йўллаган зарбасини польшалик дарвозабон Шенсни қайтариб, "Юве"ни қутқарди!   

40. Криштиану бир нечта рақибни алдаб ўтиб, вазият яратишга уринди, аммо якунда ноаниқ пас берди. 

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 55% - 45%

36. Миколенко Кьезани ҳам қанотда, ҳам марказда, ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда тинч қўйгани йўқ.

34. Мерих Демирал муҳомбирлик билан рақибини тўхтатиб қолди, акс ҳолда Родригеш қулай вазиятга чиқиб борган бўларди.

32. "Динамо" қарши ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, аммо ўхшамади, ҳужум ҳимоядан қуриладиган бўлди. 

30. Зарбаааааа! Роналдунинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

28. Мората "Динамо" жарима майдончаси ичида йиқилди. Лекин Кендзера билан юзага келган вазият пенальтига тортмас эди.

27. Забарний Моратани тирсаги билан уриб юборгани боис огоҳлантирилди. 

24. Миколенко ўз жарима майдони яқинида хатога йўл қўйди, сал қолса Мората вазиятдан фойдаланиб кетиши мумкин эди.

23. Бентанкурнинг бурчакдан оширган тўпини Попов қайтарди. 

21. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Сандронинг узатмасидан кейин Кьеза боши билан гол урди!  1:0! 

18. Уууухх! Роналдунинг чап оёқда яқин масофадан берган зарбаси озгина ноаниқ кетди.

17. Қандай вазият! Кьеза бурчакдан узатмани қайд этди, Маккеннининг бош билан йўллаган зарбасини эса Бушан қайтарди!

15. Яна Кьеза ўнгда фаоллик кўрсатди. Миколенкони бирга-бир ҳолатда алдаш итсгида эди, аммо ҳимоячи тўпни узоқлаштиришнинг уддасидан чиқди.

14. Кьеза Маккеннидан пас қабул қилди ва тўпни ичкарига оширди, Миколенко ҳимояда яхши ўйнаб, хавфнинг олдини олишга эришди.

13. Родригес чапда Демирални яхши алдади ва ичкарига ошиқди, бироқ Бентанкур рақибни "ёпиб" қўя олди. 

11. Кендзера Шепелевдан тўпни қабул қилиб, ўнг қанотдан очилиб борди. У Сандрони ортда қолдирди ва тўпни ичкарига оширди, вазиятни диққат билан кузатиб борган Бонуччи хавфли ҳолатни бартараф этди. 

10. Бентанкур Шапаренкони йиқитди ва сариқ карточка олди.

8. Зарба!  Кьезанинг чамаси 20 метрдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

5. Вербич ўнг қанотдан тезлик олди, у Маккеннидан ўтиб кетмоқчи бўлди, аммо "Ювентус" ўйинчиси "подкат" орқали тўпни олиб қўйди.  

4. Алекс Сандро ҳужумга ўтмоқчи бўлди, бироқ унга тўп келгач, офсайд қайд қилинди. 

3. Криштиану Роналдунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси самара келтирмади.

1. Ўйин бошланди! 

"Юве" стадионда 

- Ассалому алайкум, қадрил футбол ишқибозлари! Бугун "Ювентус" ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида ўз майдонида Киевнинг "Динамо" клубини қабул қилади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика