“EA Sports” 2022 йилги мундиал ғолибини тахмин қилди. Охирги уч мусобақадаги чемпионлар номи аниқ чиққан
01 ноя 2022 01:00
Новости
“EA Sports” 2022 йилги мундиал ғолибини тахмин қилди. Охирги уч мусобақадаги чемпионлар номи аниқ чиққан
“EA Sports” компанияси анъанавий тарзда бўлажак мундиал олдидан чемпионни аниқлаш мақсадида симуляция ўтказди.
Унга кўра, плей-оффга Нидерландия, Англия, Аргентина, Дания, АҚШ, Сенегал, Франция, Польша, Германия, Бельгия, Бразилия, Жанубий Корея, Хорватия, Испания, Португалия ва Швейцария йўл олади.
Ҳал қилувчи баҳсда эса Аргентина минимал ҳисобда Бразилиядан (1:0) устун келади. Бронза медали учун ўйинда эса Франция 4:2 натижаси билан Португалияни енгиши тахмин қилинган.
Эслатиб ўтамиз, компания охирги 3 мундиалнинг ғолибини аниқ топганди – Испания (2010), Германия (2014), Франция (2018).

Похожие новости
00:20
Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир" 9
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии