RU

Последние новости

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  3 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   2 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Дракслер: "Европа чемпионатида нималарга қодир эканлигимни исботлашим лозим" Новости

Дракслер: "Европа чемпионатида нималарга қодир эканлигимни исботлашим лозим"

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер Европа чемпионатида катта мақсадлар билан келганини ва ўз номини барчага эслатиб қўймоқчилигини айтиб ўтди.


- Ўтган мавсумнинг ҳал қилувчи палласида жароҳат олганим мени тушкун ҳолатга солиб қўйганди. Европа чемпионатига қадар тикланиш учун бор ҳаракатни амалга оширдим. Европа чемпионатига келиш учун кечаси билан тинмай меҳнат қилдим. Бу меҳнатларим эса ўз самарасини берди. Мен терма жамоадаги ёшларга маслаҳат бераманми? Менимча, бизнинг барча футболчиларимизнинг кучли жиҳатлари кўп. Уларга мени маслаҳатим шарт эмас. Мен ҳали ўз ўйинимга эътибор қаратишим керак. Ўйлашимча, яхши спорт формага кириб боряпман. Франциядаги катта турнирда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Охирги ўртоқлик учрашувларида ўзимни яхши томонлама кўрсата олдим, деб ўйлайман. Қолганини мураббий ҳал этади. Жамоамиз ғалабаларга ташна, совринларга чанқоқ. Биз йирик мусобақалардаги ғалаба таъмини биламиз. Буни кўпчилик икки йил аввал ҳис этган. Яна ўша муваффақиятни Европа чемпионатида ҳам такрорлашни истаймиз. Тайёргарлик босқичлари тугади. Энди ниҳоят ҳал қилувчи ўйинларда майдонга чиқишимиз мумкин.
Украина билан ўйин қийин кечиши табиий. Ушбу рақиб охиригача курашадиган жамоалар сирасига киради. Лекин Германия ҳар қандай қаршиликларга тайёр. Барчаси ўзимизга боғлиқ.

Европа чемпионати ўзгача мусобақа. Ҳар бир ўйин катта завқ улашиши мумкин. Шу боисдан ҳам имкон кўпроқ ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қиламан. Қизиқарли ўйинлар жуда кўп бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика