RU

Последние новости

05:40Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"  1 05:00Педру Морейра: "Биз орзумизда яшамоқдамиз"  2 04:30Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."  3 02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  5 01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  3 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  24 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  9 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  6 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  4 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  20 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  28 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  13 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0

Драган Черан: "Мухлисларнинг майдонга турли хил буюмларни улоқтириши футболга хос эмас" Новости

Драган Черан: "Мухлисларнинг майдонга турли хил буюмларни улоқтириши футболга хос эмас"

Кеча Суперлига 23-турининг марказий учрашувида "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Жанговар дуранг 3:3 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг меҳмонларнинг сербиялик легионери Драган Черандан ўйин ҳақидаги фикрларини ёзиб олдик.

"Жуда яхши атмосфера ва шунга мос ажойиб ўйин. Рақиб ҳар доимгидек ғалаба қозониш учун тараддуд кўрган. Ўйлашимча, биз яхшироқ ўйнадик. Шунчаки, бироз омадимиз келмади. Стандарт вазиятлардан иккита гол ўтказиб юбордик, шуни устида ишлашимиз керак.

Бугун мана шундай кескин ўйинни кутган эдик. Улар уйда мана шундай футбол кўрсатишади, уларнинг услуби шундай. Лекин, бугун уларга омад кулиб боқди.

Мухлислар "Навбаҳор"ни одатдагидек қўллаб-қувватлаб туришди, улар ҳамиша шундай. Лекин, бугун улар бироз нопрофессионал ҳаракатларни амалга оширишди. Майдонга елим идишлар ва яна бошқа буюмларни улоқтиришди. Менимча, бу ҳолат учун жарима қўллаш керак. Чунки, бу футбол эмас, футболга хос ҳолат эмас.

Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида видеоёзувни кўрдик. Машариповни голи ҳисобланмаган вазиятда Жалол ҳеч қандай оффсайдда эмас эди. Бу яққол кўриниб турибди. Афсус...", - дея фикрларига якун ясади Черан.

Эслатиб ўтамиз, Драган "шерлар"нинг ўйиндаги биринчи голига муаллифлик қилган эди.



Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика