Достонбек Ҳамдамов сентябргача "Анжи"га ёрдам бера олмайди
06 авг 2018 23:46
Новости
Достонбек Ҳамдамов сентябргача "Анжи"га ёрдам бера олмайди
"Анжи" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов августдаги ўйинларда Махачкала клубига ёрдам бера олмайди.
Футболчи Ўзбекистон U23 терма жамоаси билан Индонезияда ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади. Мусобақа 18 августда бошланиб, 1 сентябрда якунланади.
Эслатиб ўтамиз, "Анжи" ҳамда "Урал" ўртасидаги Росия Премьер-лигасининг 1-тур баҳсида (1:0) Достонбек Ҳамдамов майдонга тушмаган эди.
Комментарии