RU

Последние новости

13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  3 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари Новости

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши дарвозабони – Достонбек Тўхтабоев ("Машъал")

Суперлигага қайтган "Машъал" 1-турни "Пахтакор"га қарши ўтказиши керак эди, бу баҳс қолдирилгани боис Муборак клуби мавсумдаги биринчи ўйинни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида меҳмонлар посбони Достонбек Тўхтабоев гол ўтказганига қарамай бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Тўхтабоев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

ОКМК 2-турда ўз майдонида чемпионликка даъвогарлардан бири ҳисобланган "Пахтакор" клубига қарши ўйнади ва ишончли ғалабага эришди - 2:0. Ўтган йилдан "шерлар"ни мағлуб этиш сирини билиб олган Қосимов бу йил ҳам ўз анъанасини давом эттирди. Рақиб "Пахтакор" бўлгани учун баҳсни бошқача тактика билан бошлаган Қосимов якунда 3 очкони қўлга киритди. Шундай қилиб, Миржалол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг яхши футболчиси – Луис Качорри ("Бунёдкор")

Италиялик ҳужумчи Луис Качорри дастлабки турда "Нефтчи" билан ўйиндаёқ дублга эришиши керак эди, аммо ўшанда унинг иккита зарбаси дарвоза устуни ва тўсинларидан қайтганди. 2-турда Қаршида "Шўртан" меҳмони бўлган "қалдирғочлар" айнан Качоррининг иккита голи туфайли ғалаба қозонишди. Агар Луис баҳс охирида пенальтидан гол ура олганида хет-трик расмийлаштирган бўларди. Шунга қарамай, Луис Качорри тур футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Олег Зотеев ("Андижон")

"Андижон" чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев 2-турда "Насаф"га қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисида тўпни ажойиб тарзда рақиб устидан туширди ва ўзига тўғрилаб чап оёқда Абудвоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Амалдаги чемпион дарвозасига Олег Зотеев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




 


"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика