RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  3 21:00Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:1 (матнли трансляция)  4 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  0 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  1 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2

Достон Турсунов: “Машғулотда ҳамма астойдил ишламоқда” Новости

Достон Турсунов: “Машғулотда ҳамма астойдил ишламоқда”

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги U-20 ёшлар терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказмоқда.
Машғулотлар билан бирга синов-назорат ўйинларида ҳам иштирок этаётган ёшларимиз куни-кеча “Навбаҳор” билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг ҳимоячи Достон Турсунов йиғин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- 19 февраль куни яна Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказишга киришдик. Чиғатойда йиғилдик. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Эрталаб жисмоний тайёргарлик бўйича ишласак, тушликдан сўнг тўп билан тактик жиҳатлар устида шуғулланяпмиз. Машғулотларни Равшан ака Ҳайдаров ва Илҳом ака Мўминжонов олиб бормоқда.

- Табиийки ҳар бир футболчи ўзидан яхши таассурот қолдириш мақсадида астойдил ишламоқда. Чунки ҳар бир ўйинчи мундиалда иштирок этишни истайди. Бу йўлда ўзимизни ижобий томондан кўрсатишимиз шарт бўлади.

- Бу сафарги йиғинимизга бир қатор янги номзодлар таклиф этилганини кўриш мумкин. Ёшимиз тенг бўлгани учун ҳам уларнинг киришиб кетиши у қадар мураккаб бўлмайди деб ўйлайман.

- Мақсадим ёшлар терма жамоамиз билан ЖЧга бориш ва у ерда ҳам ўзимни кўрсатиш. Қолаверса “Нефтчи”да дебютимни ўтказишни хоҳлайман. Насиб қилса бу йил асосий таркибда ўйнаш учун бор кучим билан харакат қиламан – дейди Достон Турсунов.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика