RU

Последние новости

07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  31 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5

Дониёр Нортожиев: “Дадам ваъдасида турадиган инсон эди” Новости

Дониёр Нортожиев: “Дадам ваъдасида турадиган инсон эди”

Низом Нортожиевни эсга олар эканмиз, у ҳақида унинг яқинларини фикрлари билан қизиқдик. Жумладан, фарзанди Дониёр Нортожиев билан суҳбатлашдик.

- Дадам нафақат оилада, балки кўчада ҳам қўли очиқ инсон эдилар. Ҳаммага қўлидан келганча фақат яхшилик қиларди. Жанозада иштирок этган инсонлар ҳам дадам ҳақида фақат илиқ фикрлари айтишди. Улар дадам тўғрисида “фақат яхшилик қиларди”, дейишди. Яхшилик қилган инсонларининг иши ривожланиб кетса, янада хурсанд бўлиб кетарди. 

Оилада бир қиз, икки ўғилмиз. Онам билан битта мактабда таҳсил олишган. Дадамни айтмасам ҳам қайси клубларда ўйнагани-ю, мураббий бўлиб ишлаганини яхши биласиз. Қўшимча сифатида айтишим мумкин, мураббилик қилганида қўл остида тўп сурган аксар ўйинчилар ўз клублари билан чемпион ҳам бўлишди. Кейинчалик ҳакамликка ўтиб кетган Равшан Эрматов ҳам маълум муддат дадамнинг қўл остида тўп тепган. 

Дадам ҳар доим ишга жиддий тарзда муносабатда бўлган. Ишдаги муаммоларни уйга олиб келмасликка ҳаракат қиларди. Клубда молиявий муаммолар бўлса, уни футболчилар билан ечиниш хонасининг ўзидаёқ гаплашиб олишга ҳаракат қиларди. Бир жамоада ишлаганида клуб раҳбарияти ваъда қилинган мукофот пулини беришни чўзиб юборган. Дадам уйдан пул олиб, шогирдларига тарқатиб чиққан. Албатта, клуб раҳбарияти кейинчалик ўша пулларни дадамга берган, лекин ваъда вақтида бажарилмагани учун шундай йўл тутганлар. Боиси, дадам ваъда қилса, ўз вақтида бажарарди. 

Шундай таниқли инсоннинг фарзанди бўлганимиздан ғурурланиб юрамиз. Оддий мисол, бугун ҳам бир жанозада иштирок этдим. Мени танимаганлар дадамнинг вафот этганини гапира туриб, “Пахтакор”даги ўйинлари яхши гаплар билан ёдга олишди. Бундай мақтовларни жуда кўп эшитганмиз. Дадам тириклигидаёқ кўчада у киши ҳақида яхши гап эшитиб, уйга келганда ўзларига айтсак, камтарлик қилардилар. Низом Нортожиевнинг фарзанди эканлигимиздан ғурурланганмиз, лекин мақтанмаганмиз.

Биз фарзандлар профессионал тарзда футбол ўйнамаганмиз. Албатта, дадам бизни футболчи бўлишимизни роса хоҳлаган, лекин нимагадир эришадиган бўлсак, фақат ўз кучимиз билан эришишимизни истаган. Футболга қизиқишим борлигини билганларидаёқ шу мазмундаги гапни айтганлар: “Ўғлим, тўп тепишни истасанг, ўз кучинг билан ҳаракат қил. Олдимга “дада” деб, келиб ўтирма. Мен бунақа футболчи бўлишингни истамайман. Таниш-билишлар орқали футболчи бўлишинг керак эмас. Мени дадам темирйўлда ишлаган, футболда нимага эришган бўлсак, бунга ўз кучим билан эришганман”, - деганлар. Тўғри, икки ака-укани “Пахтакор” футбол мактабига етаклаб олиб борганлар. Аммо қолганини ўз ихтиёримизга топширганлар. Ҳали сиздан ҳам кучлироқ футболчи бўлиб етишамиз, - дея ҳазиллашардик. Тақдир экан, мен 21 ёшимда мураббийликни бошладим. Укам тадбиркорлик билан шуғулланади. 

Фурқатбек НИШОНОВ ёзиб олди. 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика