RU

Последние новости

19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  3 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  9 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ" Новости

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Про лига 18-турида ўз майдонида "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 Ушбу учрашувдан сўнг ўз дубли билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Дастлаб "Динамо" билан кечган ўйинда ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Ўйин давомида иккита ажойиб гол урдингиз ва жамоангизнинг ғалабасига муносиб улуш қўшдингиз...

- Аввало мухлисларга кҳаво совуқ бўлишига қарамасдан келиб қўллаб-қувватлаб туришгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. "Динамо" билан ўйинлар ҳар доим қизиқарли кечган. Менимча биз ғалабани рақибдан кўпроқ хоҳладик. Голларимга келсак бунда бутун жамоанинг ҳиссаси бор. Голда фақат мен ҳаракат қилмадим, жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан.

- Сафарда бу жамоа билан баҳсда "Турон" бироз қийналган эди. Кеча эса аксинча эркин ва хотиржам тўп тепди...

- Сафарда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Кеча эса уйда, мухлисларимиз кўз олдида ҳаракат қилдик. Аввалги учрашувда мағлуб бўлганимиз туфайли бу сафар ғалаба қозонишимиз зарур эди. Клуб раҳбарларини, мухлисларни хурсанд қила олдик.

- Умуман ёш жамоа сифатида шаклланиб бораётгани "Турон"нинг Про лигадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамиз Про лигада яхши иштирок этмоқда. "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ. Худо хоҳласа омадимиз келса Суперлигада ўйнаймиз. Буни бутун жамоа хоҳламоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика