RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  113 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик" Новости

Дониёр Исмоилов: "Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Оқ-тепа - "Турон"(2:3) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

Маълумот ўрнида Дониёр Исмоилов мазкур баҳсда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Қийин ўйин бўлди. Кўрдингиз, дастлабки 20 дақиқада ҳимояга ўтириб қолдик. Иккита голдан сўнг ўзимизга келиб олдик ва ҳужумлар уюштиришни бошладик. Биринчи бўлимда рақибнинг босимига тура олмадикми ёки кучимиз етмадими билмадим. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб ўйлайман.

Мураббийимиз кийиниш хонасида ўз маслаҳатларини ва кўрсатмаларини бердилар. Қўрқмасдан олдинга ўтишимизни, рақибдан кам жойимиз йўқлигини ва бизга ишонишларини айтдилар. Бошқа нарсаларга эътибор бермасдан ўзимизнинг ўйинни ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Ўйиннинг оҳирги дақиқалари яқинлашган сари тезкорликни кучайтирдик. Босим ва ҳужумларни оширдик. Биринчи бўлимда тўпни олдинга тепиб юбориб кўп хатолар қилдик. Олдинга тепиб юборишининг фойдаси йўқ. Пас билан ҳаракат қилган мақсадга мувофиқ. Танаффусдан кейин мураббийларимизни кўрсатмаларини бажаришга, улар истаган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

"Оқ-тепа" ҳам пас ўйнайди. Узун ва қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилади. Балки, улар чарчаб қолишгандир. Биринчи бўлимда улар ғалабага муносиб ўйин кўрсатишди. Биз эса иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтириш ҳисобига ғалаба қозондик",- дейди Дониёр Исмоилов.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика