RU

Последние новости

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  9 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  119 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Диёр Мирзабоев: "Катта тажриба оширдим" Новости

Диёр Мирзабоев: "Катта тажриба оширдим"

Про лиганинг навбатдаги мавсуми якунланиб бормоқда.

"Янгиер" мавсумни 7-ўринда тугатиши маълум бўлди. Хўш, бош мураббий Диёр Мирзабоев жамоа бошқарувидаги фаолияти қандай кечди. Буни у билан суҳбатда билиб оламиз. 

"Янгиер" жамоасини қабул қилиб олишимдан олдин вазият қандай холатда эканлиги хаммага маълум.

Шундай бўлса-да, яхши ниятда ҳеч иккиланмай жамоани қабул қилиб олдим. Кетма-кет ғалабалар, очколар қўлга киритилди, хужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик.

Афсуски, ҳар доим ҳам мураббий ўзи хоҳлаган натижага эриша олмайди. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради.

Мен хеч қачон ишимдан тўлиқ 100% қониқмаганман, ўз ишидан қониқган мураббий ўсишдан тўхтаб қолади. Тўғри, ҳамма нарса ўзи қўлимизда эди. Юқори бешликка кириш учун "Хоразм" ва "Турон" жамоасига ютқазмаслигимиз керак эди. Афсуски, керакли ўйинларда очко қўлга киритилмади. Яхши ўйин кўрсатишни ўзи кифоя қилмайди, омадимиз ҳам келмади.

Мен келишимга қадар клубда ишлаган мураббийларни хафа қилмоқчи эмасман. Объектив яхши ишлар олиб борилди, жамоа ўйини қанчалик ўзгартирганимизни жамоа раҳбари ва футбол мутахассислари баҳолагани маъқулроқ.

"Янгиер" жамоасида мустақил ишлашим биринчиси эмас. Илгари 2017 йилда хам ўша маҳал 1-лига жамоаси "Машъал-2" жамоасида ҳам бош мураббий сифатида ишлаганман. 

Чемпионатда 18 жамоани ичида 7-ўринни қўлга киритган. Шу таркибдан ҳозирга келиб Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"). Шаҳзод Убайдуллаев ("Нефтчи") ва Бобур Фарҳодов ("Металлург") турли жамоаларда фаолият олиб бормоқда.

2021 йилда  Илҳом Қурбонов "Машъал" U-21 жамоасига бош мураббий сифатида таклиф қилди. 2-даврада эса асосий жамоага Александр Хомяковга ёрдамчи мураббий сифатида ёрдам бердим. Ильдар Сакаев, Александ Хомяков, Виктор Кумиков юқори савиядаги мураббийлардан билим олганман. Ёрдамчи мураббий сифати юқорида номи келтирилган мураббийлар билан ишлаганман.

Ҳар бир машғулот, ҳар бир ўйин, хар бир ниҳоясига етган йил мен учун тажриба. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни келасида қайтармасликка ҳаракат қиламан.

Мураббийга барча шароитлар яратилиб берилса, клуб тизимида ҳақиқий ўз ишини мутахасислари жалб қилинса ва юқори савияли футболчилар билан жамоа тўлдирилса, раҳбарият томонидан қўйилган ҳар қандай натижага эриша оламан. Эътибор беринг, Про лига жамоалари ичида Суперлига йўлланмасини қўлга киритган жамоаларни таркиб ва молиявий имкониятлари қолган жамоаларникидан анча юқори. 

Машғулотлар замонавий усулда, ҳар бир машғулотни тасвирга олиб, футболчилар билан назарий машғулотлар ўтказилади. Бош мураббий сифатида инглиз тилини билиш ҳам жуда муҳим деб хисоблайман шунинг учун ўзим ҳам астойдил тил ўрганишга киришганман.

"Андижон" ва "Машъал" жамоаларида мен бош мураббийга ёрдамчи бўлганман. Ёрдамчи мураббийни ҳар қандай ишини бош мураббий белгилаб беради. Масалан, бугунги машғулотда сиз ҳужум чизиғидаги футболчилар билан ишлайсиз, эртага бўлса, аксинча. Шундай пайтлар бўладики, бутун машғулотни бош мураббийнинг ўзи ўтказади. Сиздан бош мураббий таклиф ва ўз қарашларингизни сўраса, шундагина гапирилса тўғри бўлади.

"Янгиер"да мен бош мураббийман. Машғулот жараёни жамоа натижалари ва футболчилар учун жавобгарликдан ташқари бошқа ташкилий масалалар ҳам мени вазифамга киради. Бош мураббий сифати албатта босим ва жавобгарлик катта, бу табиий ҳолат. Менга ўзи босим остида ишлаш ёқади. Қийинчиликлар ҳар доим ва ҳар жойда бор. Ўзим учун яна бир йил тажриба орттирдим", – деди Мирзабоев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика