RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  190 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Диёр Имомхўжаев: "ЎФА тавсиясига кўра чемпионат ўйинларини 15 августга қадар қолдиришга қарор қилдик" Новости

Диёр Имомхўжаев: "ЎФА тавсиясига кўра чемпионат ўйинларини 15 августга қадар қолдиришга қарор қилдик"

"Тезкор Студия" лойиҳасининг кечаги сони бевосита Суперлига ўйинларининг тўхтатилиши, клублар ва бошқа масалаларга бағишланди.

Жонли эфир давомида ПФЛ директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев барчани қизиқтирган айрим саволларга жавоб бериб ўтди. Хўш, Суперлига нима сабабдан тўхтатилди?

"Биз бундан олдин Суперлига баҳсларининг 3-15 август оралиғида Тошкентда марказлашган ҳолатда ўтказилишини маълум қилгандик. Бугун биз ЎФАдан хат олдик. Улар ҳозирги пандемия шароитида, одамлар қийналаётган пайтда мусобақани қолдиришни тавсия қилишди. Терма жамоалар учун масъул ташкилот. Қолаверса футболни ушлаб туришдан мақсад халқаро майдон эди. Айтайлик миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати саралаш босқичида, Темур Кападзе мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатида иштирок этишини яхши биламиз. ЎФА шунақа тавсия бергандан кейин биз шароитдан келиб чиқиб 15 августга қадар чемпионат ўйинларини тўхтатиб туришга қарор қилдик. Агарда терма жамоалар манфаати йўлида бўлганда чемпионат давом этгани яхши эди. Августда "boxing day"да футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, жанговар руҳияти зўр бўларди. Бу ерда нафақат футболчиларнинг соғлиғи, балки стадион майсасидан тортиб оддий ишчиларнинг соғлиғидан келиб чиқиб шундай қарорга келинган бўлса керак. Чунки, ўйинларни ташкил қилиш учун майдон ташқарисида бир қанча инсонлар меҳнат қилади",- дейди Диёр Имомхўжаев.



Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика