RU

Последние новости

09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  1 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   11 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   1 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   4 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  6 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  174 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  4 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  19 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0

"Динамо" "Орол"га 6та гол урди Новости

"Динамо" "Орол"га 6та гол урди

Биринчи Лига 31-тур доирасида бугун Нукуснинг «Орол» жамоасини қабул қилган Самарқанднинг «Динамо» клуби рақиб устидан йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Бунга қадар «Динамо» жамоаси кетма-кет 22 ўйинда ғалаба қозонган бўлсада, Қорақалпоғистон клуби ҳам сўнгги икки ўйинда 7 маротабадан гол уриб, рақиб дарвозасига 14 марта ишғол этганди. Шу боис ўйиннинг шиддатли ўтиши кутилганди.

Баҳс мезбонларнинг ҳужумкорлиги остида бошланиб, ўйиннинг 2-дақиқасидаёк «Динамо» тўпурари Амиржон Сафаров дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни очди, 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумлар сонини оширишда давом этишди. Бу 30-дақиқада яна ўз самарасини берди. Амиржон Сафаровнинг жарима майдонига ёриб кириб, йўллаган зарбаси «Орол» дарвозасидан ўрин олди. Бу Сафаровнинг жорий йилги 20-голи бўлиб, у тўпурарлар пойгасида яққол етакчига айланди, 2:0.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. 55-дақиқада Жасур Азимов жарима майдони чизиғи устида икки ҳимоячини доғда қолдириб, жорий йилги илк голи билан ажойиб кўринишдаги голга муаллифлик қилди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, тўрдан жой олди, 3:0.

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас шу куни қанотда анча фаол ўйин намойиш этган «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров ўзига оширилган узатмадан фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга етказди, 4:0.

Ушбу дақиқаларда самарқандлик футболчиларни тўхтатиб қолиш рақиб учун жуда қийин бўлди. 75-дақиқада захирадан майдонга тушган Алишер Холиқов икки ҳимоячидан қочиб кетиб, дарвозабонга ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади, 5:0.

Айнан ушбу голдан кейин майдон эгалари хотиржамликка берилишгандек бўлди. Буни эса рақиб жамоа сафидаги Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Наврўзбек Алимов кечирмай, ҳисобдаги нурсизликни йўқотди, 5:1.

Ўйин ушбу натижа билан якунланишига оз қолганда, захирадан майдонга тушган яна бир Асомиддин Маматов бунга рози бўлмади. Айнан унинг сайъ-ҳаракатлари эвазига ҳимоячи ва дарвозабон хатога йўл қўйишди, ёш ҳужумчи эса рақибларни аямади – 6:1.

Ушбу ғалаба «Динамо»нинг кетма-кет 23-ғалабаси бўлиб, жамоа 70 очко тўплаб турнир жадвалида карвонбошчилик қилишда давом этмоқда.

Самарқанд клуби навбатдаги учрашувни 15 октябрь, шанба куни Урганчнинг «Хоразм» жамоасига қарши ўтказади.

Биринчи Лига. 31-тур.

12 октябрь (чоршанба).

«ДИНАМО» - «ОРОЛ» - 6:1

Самарқанд, 1500 томошабин.

Голлар:
Амиржон Сафаров 2, 30, Жасур Азимов 55, Акмал Бозоров 63, Алишер Холиқов 77, Асомиддин Маматов 90+1 – Наврўзбек Алимов 81.

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов (Хакимхон Аъламхонов), Алексей Николаев (Убайдулло Набиев, 46), Миркомил Локаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов), Акмал Бозоров, Омаджон Тайлоқов, Жасур Азимов, Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46) Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов).

«Орол»: Саламат Отамуродов, Эшниёз Жамиев, Шарияр Каримбаев, Наврўзбек Хаипов, Самат Палванов, Темур Турдиев, Исламбек Сейтназаров, Расул Мусаев, Ринат Шайманов, Наврўзбек Алимов, Кайрат Газиев.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика