RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  208 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  4 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси Новости

"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси

ПФЛ матбуот хизмати 1-8 август кунлари бўлиб ўтган Суперлига 16-17-туридан кейин Лига комиссарлари ёзган билдиргиларни тақдим этди.

"Динамо" 2:2 "Навбаҳор"

"Динамо" футболчилари огоҳлантиришларга қарамай, микст-зона орқали ҳаракатланмасдан, стадионни бошқа йўл билан тарк этган. Бу орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 18.7 бандига амал қилинмаган.

"Динамо" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Навбаҳор" 1:1 "Сўғдиёна"

"Марказий" стадиони ходими учрашув давомида захира ўриндиғи ёнига туриб олган. Лига комиссарининг огоҳлантиришларига қарамасдан, бу ходим техник ҳудудни тарк этмаган. Ушбу ҳаракат орқали "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 16.20 банди бузилган.

"Навбаҳор" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.


"Андижон" 3:0 "Қўқон-1912"

"Қўқон-1912" жамоаси "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди. Стадионнинг асосий дарвозаси ёпиқлиги сабаб "Қўқон-1912" жамоаси аренага бошқа дарвозадан киришга мажбур бўлган. Меҳмон жамоа кийиниш хонасигача бўлган маълум масофани пиёда босиб ўтишига тўғри келган. Мезбон жамоа стадионга келганда эса ёпиқ дарвоза очиб берилган. "Андижон" клубининг ушбу ҳаракатлари "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 15.5 бандига зид.

"Андижон" клубининг иши Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
14 авг 16:57:18
Фарход
Динамо стадионига келиб куринглар, 3 та кириш дарвозасидан 1таси очик, ур-туполанг, чикишда 3 таси хам очик , футбол узи ким учун ишкибозлар учунми ёки. .........., хай микс зона га турмабди, хай уша тренер турадиган зонага якин турибди , нима булибди осмон узилиб ерга тушибтими. Динамо - Пахтакор уйини ни бошкарганган судьяни ёзинглар хурмача киликларини Тартиб-интизом кумитасига юборинглар. Бу майда-чуйда нарсачалар футболга зарари йук умуман
   
14 авг 19:45:50
uzbfcn
Демак Тартиб интизом қўмитаси жаримага тортади. Судья бирор командага қарши қарор чиқарсаю рақиб ютиб кетсаям жабр кўрган команда очкодан махрум бўлади хакам жаримани пфлга тўлайди. Жабр кўтган командага катта қ.... қ. Қаерга қарасанг ЖАРИМА.
   
14 авг 19:39:53
2020
Andijon futbolchilari maʼlum masofani piyoda bosib o‘tibdi. Shunga tushib qolibdimi. Muncha vahima. ????????????
   
14 авг 17:18:40
Job Ir
Бу камиссарлар факат вилоят жамоаларини камчилигини кидиради холос.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика