RU

Последние новости

13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  1 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  37 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди Новости

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди

Биринчи даврадан кейин Биринчи Лига баҳсларида пешқадамлик қилаётган «Динамо» жамоаси икки ҳафталик танаффусдан сўнг йиғин бошлаган.

Илҳом Шарипов бошқарувидаги жамоа Самарқанддаги икки кунлик машғулотлардан кейин Ургут тумани тоғ ён бағридаги Омон-Қўтон ёзги қароргоҳида тайёргарликни бошлади. Жамоа таркибида ўзгариш юз берган. 28 ёшли яримҳимоячи Азамат Бобожонов клубни тарк этди. Футболчининг биринчи даврадаги ўйинлари жамоани қониқтирмагани боис, томонларнинг келишувига кўра, шартнома бекор қилинди.

«Динамо» жамоаси 21 июль, пайшанба куни яна Самарқандга қайтиб, тайёргарлик босқичи доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шу куни мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири Қаршининг «Насаф» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади. Назорат ўйини «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, 25 июль куни Олий Лиганинг яна бир вакили Ғузорнинг «Шўртан» клуби билан ҳам Самарқандда назорат баҳси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу назорат баҳсларида айрим футболчиларга имконият берилиб, жамоа таркибида навбатдаги ўзгаришлар бўлиши мумкин.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика