RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи Новости

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи

Жорий мавсум Про-лигада иштирок этувчи Термизнинг “Сурхон” жамоасида яқинда янги раҳбарият ва мураббийлар штаби иш бошлаганди.

Аммо олинган сўнгги маълумотларга қараганда, “Сурхон” футбол клубида бугун яна эътиборга молик ўзгаришлар юз берган.

Гап шундаки, жамоа раислигига Абдуғани Сангинов тайинланган. Ўз вақтида Саросиё туманининг собиқ “Тўпаланг” жамоаси раҳбари сифатида ишлаган Абдуғани Абдураҳмонович эндиликда “Сурхон”ни супер лигага олиб чиқишга уринади. Қизиғи шундаки, янги раҳбарият жамоадаги биринчи иш кунидаёқ бош мураббий масаласини қайтадан кўриб чиқиб, ушбу масъулиятли постга таниқли мутахассис Дилшод Нуралиевни олиб келди. Асосан ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Нуралиевни бугун клуб раҳбарияти расман жамоа аъзоларига таништириб ўтди.

Бунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Абдусамад Дўрмонов ва унинг ёрдамчилари Вали Келдиев, Александр Корнейчукнинг “Сурхон”даги кейинги тақдири сўроқ остида. Жамоа аъзолари душанба куни ўз қароргоҳида йиғилади. Шундан сўнг айрим масалаларга ойдинлик киритилади.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика