RU

Последние новости

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак" Новости

Дилшод Нуралиев: "Локомотив"даги футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" (0:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Дилшод Нуралиев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйинни, жамоанинг аҳволини кўрдинглар. Футболчилар жисмоний жиҳатдан умуман тайёр эмас. Мен жамоани битта ёки иккита машғулотдан кейин ўзгартириб юборадиган сеҳргар эмасман. Футболчиларнинг 90 фоизини ҳайдаб юбориш керак. Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Таркибидаги футболчилари ёш, ҳаракатчан. Уларни тўхтатишга улгура олмаяпмиз.

Мен вақтинчалик мураббийиман. Бу жамоани мен тузмаганман. Футбол ўйинчоқ нарса эмас. Икки уч кунда бирон нарса қилиб бўлмайди. Мен шунча йил ишлаган бўлсам бунақа жамоа бўлмаган. Бундай жамоа бўлганида футболчиларимни бўғиб ўлдириб қўйган бўлардим.

Қўлимдан келганича ишладим. Тажрибали футболчилар югурмагандан кейин уларни югуртира олмайман. Ўйинчиларни номига қараш керак эмас, уларга икки ҳам қўйиб бўлмайди.

Молиявий муаммолар ҳам таъсир қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Жамоани қабул қилиб олганимдан кейин иккита машғулот ўтказдим. Маошлар берилмаётгани ҳақида менда маълумот йўқ",- дейди Дилшод Нуралиев.

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика