Дилшод Аҳмадалиев: "Бунёдкор" нафақат "Локо"дан, балки Осиёнинг ҳеч қайси жамоасидан қўрқмайди"
02 дек 2017 20:44
Новости
Дилшод Аҳмадалиев: "Бунёдкор" нафақат "Локо"дан, балки Осиёнинг ҳеч қайси жамоасидан қўрқмайди"
"Бунёдкор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Финал учрашуви биз учун йилдаги энг муҳим ўйин, десам хато бўлмайди. Аъло кайфиятда муҳим баҳсга ҳозирлик кўряпмиз."Бунёдкор" "Локомотив"дан чўчимайди. Умуман биз нафақат "Локо"дан, Осиёнинг ҳеч бир жамоасидан қўрқмаймиз.
"Бунёдкор"ни Миржалол Қосимов ўз бошқарувига олганидан кейин жамоага ғолиблик руҳи қайтди. Фақат ва фақат ғалаба фалсафасида жамоамиз ўйнашни ўрганди.
Мавсумдаги энг охирги ва муҳим учрашувга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Ўйлайманки, энг яхши ўйнимизни кўрсатиб, бош совринга эга чиқамиз. Мақсадимиз аниқ - Ўзбекистон кубоги.
Комментарии