RU

Последние новости

00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1

Дилмурод Каримов: "Биз ғалабага ҳақли эдик" Новости

Дилмурод Каримов: "Биз ғалабага ҳақли эдик"

“Металлург” – “Локомотив” учрашувининг энг фаол ўйинчиларидан бири Дилмурод Каримов ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

-  Жамоамизда яхши бир хусусият шаклланган. Биз доимо кучли жамоаларга қарши кучли тайёргарлик кўра оламиз. Ўйиндан олдин мураббийларимиз бизни қийин ўйинга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлай олди деб ўйлайман. Бироқ ўйиннинг илк дақиқасиданоқ гол киритиб, устунликка эришишни ўйламагандик. Ҳаммаси биз учун муваффақяитли бошланди. Биринчи ҳужумдаёқ жарима майдонида тўпни шерикларимдан қабул қилиб олганимда менда ҳам зарба бериш имконияти бор эди. Лекин, чапроқда Зоҳиднинг очилаётганлигини кўрдим ва дарҳол тўпни унга узатдим. Тўпураримиз вазиятдан унумли фойдаланиб, барчамизга кўтаринки кайфиятни тақдим этди. 27-дақиқада Мурод Тошматов жарима майдони яқинида стандарт вазият ишлади. Жарима тўпини жонли деворни айлантириб, дарвоза томон йўлладим. Игнатий зарба йўналишини тополмай қолди. Афсуски, биз ғалабага ҳақли эдик. Фақатгина ўйин давомида юзага келганим қийинчиликлар туфайли муҳим уч очкодан маҳрум бўлдик. Биринчи таймнинг ўзидаёқ марказда Жаҳонгир Абдумўминов саломатлиги боис майдонни тарк этди. Дониёр Одиловга “Насаф” билан ўйинда олинган жароҳат тўлиқ куч билан ўйнашига халақит беряпти. Майдонга тушган ёш ўйинчиларимизда эса кучли, пешқадам жамоаларга қарши ўйин тажрибасининг камлиги панд берди. Марказни қўлга олган “Локомотив” мағлубиятдан қутилиб қолди. Олдинда, “Нефтчи”га қарши яна битта мураккаб ўйин бизни кутиб турибди. Биринчи даврани юқори ноталарда тугатишни ўйлаяпмиз, дейди Дилмурод Каримов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика