Диего Симеоне: "Барча омадсизликларимиз мураббийнинг қарорлари натижаси эди"
03 окт 2024 12:32
Новости
Диего Симеоне: "Барча омадсизликларимиз мураббийнинг қарорлари натижаси эди"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида "Бенфика"га имкониятни бой бергани (0:4) ҳақида гапирди.
"Унчалик омадли ўйин бўлди, дея олмайман. Биз вазиятни назорат қила олмадик. Рақиб эса ҳар бир хатодан максимал равишда фойда чиқаришга уринди – уларни табриклашдан бошқа чорамиз йўқ. Учрашувнинг турли қисмларида улар фаоллик кўрсатиб, гол уриш учун имкониятларга эга бўлишди.
Биз катта кўламдаги ишни бажардик ва бугун бўлиши керак бўлмаган нарсалар содир бўлди. Илк дақиқалардан сезиш мумкин эдики, барчаси биз тахмин қилгандек кетмади. Иккинчи бўлимдаги пенальти эса бизни буткул ўйиндан чиқариб юборди. Барча омадсизликларимиз мураббийнинг қарорлари натижаси эди".
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии